«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Эвертон»га қарши кечган учрашувдан сўнг (0: 0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Иккала жамоа ҳам дерби аҳамиятини тушуниб ҳаракат қилди. Жамоаларнинг ҳар бири шиддатли кураш олиб борди, бироқ назаримда, ўйинда футбол кам бўлди. Жисмоний тайёргарлик жиҳатидан учрашув шиддатли кечди. Мен буни инобатга оламан», — дейди Клопп.
Англия чемпионатининг 30-тури доирасида «Эвертон» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилди. Учрашув Ливерпуль шаҳридаги «Гудисон Парк» стадионида бўлиб ўтди ва 0:0 ҳисобида якунланди.
«Ливерпуль» 30-турдан кейин 83 очко тўплаган ҳолда, мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилаётган бўлса, «Эвертон» 38 очко билан 12-поғонадан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)