Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда «Коронавирус Инфо» Telegram канали маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган «қизил» ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 43 кишида коронавирус аниқланди ва мамлакат бўйлаб касалланганлар сони 6400 кишидан ошгани хабар берилганди. COVID-19’дан фориғ бўлганлар сони эса 4450 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозиргача 19 бемор касаллик асоратларидан вафот этган.