Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Даврон Алланазаров вазирликнинг Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Адлия янгиликлари» каналида хабар берилди.
Даврон Алланазаров шу кунга қадар вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Суҳроб Юсупов вазирликнинг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Суҳроб Юсупов бунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистоннинг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)