• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёдаги қўриқхонада содир бўлган ёнғинни ўчиришга иккита вертолёт ва 200 нафар ҳарбий хизматчи жалб этилди (видео)

    Шеробод туманининг шимоли-ғарбий ҳудудида жойлашган «Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг маълум қилишича, ёнғинни ўчиришга 2 та вертолёт жалб этилган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 17 июнь куни соат эрталаб 06:30 да Мудофаа вазирлигига қарашли Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган ҳарбий қисм навбатчисига «Сурхон давлат қўриқхонаси»да ёнғин рўй бераётгани ҳақида ҳудуддаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм қўриқлаш бригадаси навбатчисидан хабар келиб тушган.

    Навбатчи ушбу хабарни белгиланган тартибда тезда ҳарбий қисм командири подполковник Фарҳод Давлатовга, у эса зудлик билан бу ҳақда юқори қўмондонликка маълум қилган.

    Шундан сўнг ёнғин юз бераётган ҳудудга ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Қодир Турсунов ва ҳарбий қисм командири подполковник Фарҳод Давлатов етиб боришган.

    Вазиятга аниқлик киритилгач, масъул офицерларнинг қарори билан ҳарбий қисмдан 200 нафарга яқин ҳарбий хизматчи бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва анжомлари билан офатни бартараф этишга жалб қилинган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Шамол таъсирида ёнғин қамрови тобора кенгайиб бораётгани сабаб ҳарбийлар вертолёт авиациясини ёрдамга жалб этишга қарор қилади ва бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарига таклиф билдирилади. Ҳоким ушбу қарорни маъқуллагач, Қарши шаҳри Хонобод қўрғонидаги Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм билан боғланиб, ўт ўчиришга 2 та Ми-8 вертолётлари жалб қилинган.

    Ҳарбий қисм шахсий таркиби вертолёт авиацияси билан ҳамкорликда амалга оширган чора-тадбирлари натижасида соат 15:00 да қарийб 35 гектар ерни қамраган олов тўлиқ қуршаб олинган ва ёнғиннинг кенгайиб кетиши тўхтатилган.

    «Соат 19:00 да офат ҳудудининг 90 фоиз (31,5 гектар) қисмида ёнғин тўлиқ ўчирилишига эришилди. Ёнғинни ўчириш давомида 2 та вертолёт умумий 8 соат 20 дақиқа давомида парвоз амалга ошириб, ҳар бири 10 мартадан сув сепди. Ҳарбий хизматчилар офатни бартараф этиб, қўриқхонанинг ноёб табиати куйиб кетишининг, ҳудуддаги Вандоб аҳоли яшаш пункти ёнғинда қолиш хавфининг олдини олишди», — дейилади хабарда.

    Ҳудуддаги вазиятни тунда ҳам кузатиб туриш, хавф қайталамаслиги учун ҳарбий хизматчилардан навбатчи-кузатувчилар тайинланган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Деновдаги савдо мажмуасида юз берган ёнғинда 18 та савдо объекти ёниб кетди (видео)
    • Сурхондарёда Lacetti двигателидаги қисқа туташув автомобилнинг ёниб кетишига сабаб бўлди (видео)

    19.06.2020, 11:54   Изоҳ (0)   44595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободда ФВВ ходими сувга чўкаётган болакайни қутқариб қолди

    19.06.2020, 11:29

    Тошкентда яна 61 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 5855 кишига етди

    19.06.2020, 10:08

    Бухоролик фрилансер 2023 йилгача 6 мингдан ортиқ дастурчи ва дизайнер тайёрлаб, хорижга IТ хизматларини экспорт қилишни режалаштирмоқда

    19.06.2020, 09:53

    Жанубий Кореянинг Аsianа Airlines компанияси июнь—июль ойларида Ўзбекистонга бир нечта рейсларни амалга оширади

    19.06.2020, 09:16

    Uzcard терминалларининг нима сабабдан ўчирилаётганига изоҳ берилди

    19.06.2020, 08:55

    Китоб тумани «қизил» ҳудуд бўлишига қарамай, туманда транспортлар ҳаракати чекланмаган. Ошхона ва компьютер ўйинлари маркази ҳам фаолият юритмоқда (фото)

    19.06.2020, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.