• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлиги «Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини эълон қилди

    Адлия вазирлиги «Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: Ўзбекистон Либерал демократик партияси

    Фото: Ўзбекистон Либерал демократик партияси

    Ушбу қонуннинг мақсади аҳолининг шахсий томорқа ер участкаларидан фойдаланиш (шахсий томорқа хўжалиги) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Шахсий томорқа хўжалиги аҳоли томонидан ўзларига тегишли бўлган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир.

    Шахсий томорқа хўжалигини юритиш тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ҳамда шахсий томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди. Шахсий томорқа хўжалигида фаолият юритаётган шахс ўз фаолиятини ўзини ўзи банд қилиш тариқасида расмийлаштириши мумкин.

    Шахсий томорқа хўжалиги эгаси томонидан унга ажратилган ер участкасида етиштирилган ва қайта тайёрланган маҳсулотлар унинг хусусий мулки ҳисобланади.

    Шахсий томорқа хўжалиги фаолияти қуйидаги ерларда амалга оширилиши мумкин:

    а) дала томорқаси:

    • мазкур қонун қабул қилингунига қадар аҳоли пунктларининг ерларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш мақсадларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаси;
    • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки ўрмон фонди ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида 0,06 гектаргача ажратилган ер участкаси;
    б) уй-жой томорқаси — якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаси.

    Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган шахсий томорқа ер участкалари ёки уларнинг бир қисми шундай ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга вақтинча фойдаланиш учун ижарага берилиши мумкин.

    Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган шахсий томорқа ер участкалари ёки уларнинг бир қисмини вақтинча фойдаланиш учун ижарага бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

    Шахсий томорқа хўжалигини юритишда ер участкаларидан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    • шахсий томорқа хўжалигини эркин ва мустақил юритиш, шу жумладан, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мустақил тасарруф этиш, уларнинг нархини мустақил белгилаш, шунингдек, улардан олинган даромадни мустақил тасарруф этиш;
    • етиштирилган ёки қайта ишланган маҳсулотларни бозорларда, савдо шохобчаларида ўзлари ёки уларнинг вакиллари томонидан ҳеч қандай тўсқинликсиз эркин реализация қилиш;
    • мева-сабзавотчилик кластерлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, мева-сабзавотчилик кооперацияларига аъзо бўлиш;
    • қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, шу жумладан, имтиёзли кредитлар, ажратиладиган субсидиялардан ва бошқа преференциялардан фойдаланиш;
    • Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик бадали тўламаган ҳолда аъзо бўлиш;
    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва реализация қилишда «Шахсий томорқа хизмати» ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш;
    • шахсий томорқа ер участкаларида енгил конструкцияли иссиқхона қуриш, бунда давлат органларининг, шу жумладан, архитектура-қурилиш, экология, санитария-гигиена, ёнғинга қарши кураш органларининг розилиги талаб этилмайди;
    • сув ресурсларидан фойдаланиш.
    Шахсий томорқа хўжалигини юритишда ер участкаларидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Хўжалик юритишда ер участкаларидан фойдаланувчиларга нисбатан жорий этиладиган ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва имтиёзлар ер участкасига нисбатан бошқа қонуний асосларга кўра эгалик қилиб, шахсий томорқа хўжалиги юритаётган шахсларга нисбатан ҳам жорий этилади.

    Шахсий томорқа хўжалигини юритишда ер участкаларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

    • шахсий томорқа ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш;
    • тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш чораларини кўриш;
    • сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
    • уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида бино-иншоотлар қурмаслик;
    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда экология, санитарияга оид талаб ва қоидаларга риоя этиш.
    Шахсий томорқа хўжалигини юритишда ер участкаларидан фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Ўзбекистонда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши бўйича ҳужжат қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Унга кўра, мамлакатда томорқа ерлардан унумли фойдаланмаган фуқаролар жаримага тортилади. Бу эса кўплаб эътирозларни келтириб чиқарганди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон туманларида «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилади
    • Ўзбекистонда иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилади
    • «Томорқачиликни маъмурий жазо ва қўрқитиш йўли билан ривожлантириб бўлмайди» — ЎзЛиДеП вакили

    19.06.2020, 15:08   Изоҳ (0)   39884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ «Саховат ва кўмак» ҳаракати акс этган суратларида баъзи ниқоблар фотошоп қилинганини тан олди

    19.06.2020, 14:36

    Фанлар академияси тасарруфида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади

    19.06.2020, 14:07

    Сурхондарёдаги қўриқхонада содир бўлган ёнғинни ўчиришга иккита вертолёт ва 200 нафар ҳарбий хизматчи жалб этилди (видео)

    19.06.2020, 11:54

    Бекободда ФВВ ходими сувга чўкаётган болакайни қутқариб қолди

    19.06.2020, 11:29

    Тошкентда яна 61 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 5855 кишига етди

    19.06.2020, 10:08

    Бухоролик фрилансер 2023 йилгача 6 мингдан ортиқ дастурчи ва дизайнер тайёрлаб, хорижга IТ хизматларини экспорт қилишни режалаштирмоқда

    19.06.2020, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Ўзбекистонда автомобиль сотуви рекорд даражада кўпайди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:55

    Ўзбекистон—Ҳиндистон савдо айланмаси ҳажми етти ойда 60 фоизга ошди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:51

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича тенгсиз бўлди

    Спорт | 12 август, 17:50

    Жефф Безос криптовалюта эвазига сайёҳларни космосга учиради

    Дунё | 12 август, 17:45

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    Канадада 75 ёшли аёл кўзига тиш ўрнатиш орқали кўриш қобилияти тикланди

    Дунё | 12 август, 17:35

    Ядровий портлаш ер юзида қандай оқибатларга олиб келади?

    Дунё | 12 август, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.