Футбол бўйича Англия чемпионатининг қолдирилган 28-туридан ўрин олган иккита баҳс 17 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
«Манчестер Сити» ўз уйида «Арсенал»ни қабул қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда лондонликлар ҳимоячиси Давид Луизнинг хатосидан кейин тўпни қабул қилиб олган Раҳим Стерлинг ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим дебютида Луиз ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Белгиланган пенальтини Кевин де Брюйне аниқ бажарди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Фил Фоден ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Мазкур ғалабадан сўнг Пеп Гвардиола шогирларининг очколари 60 та етди. «Манчестер Сити» пешқадам «Ливерпуль»дан 22 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда ва кейинги поғонадаги «Лестер»ни етти очко ортда қолдирмоқда.
АПЛ
28-тур баҳслари
17 июнь, чоршанба
«Манчестер Сити» — «Арсенал» 3:0
Голлар: 1:0 – 45+2 Стерлинг, 2:0 – 51, пенальти де Брюйне, 3:0 – 90+1 Фоден.«Манчестер Сити»: Эдерсон, Эрик Гарсия, Уокер, Лапорт (Фернандиньо, 70), Менди, Сильва (Бернарду Сильва, 65), де Брюйне (Родри Эрнандес, 70), Маҳрез (Фоден, 65), Гундўған, Стерлинг, Габриэль Жезус (Агуэро, 80).
«Арсенал»: Лено, Мари (Давид Луиз, 24), Бельерин, Мустафи, Тирни, Уиллок (Нелсон, 67), Гендузи (Мэйтленд-Найлз, 67), Жака (Себальос, 8), Обамеянг, Нкетиа (Ляказетт, 67), Сака.
Огоҳлантиришлар: Тирни (76), Родри Эрнандес (79).
Четлатиш: Давид Луиз (49).
«Астон Вилла» — «Шеффилд Юнайтед» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)