УЕФА президенти Александер Чеферин Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 2019/20 йилги мавсуми қай тартибда давом эттирилишини маълум қилди.
Европанинг энг нуфузли мусобақаси 1/4 финалдан эътиборан «саккиз финалчи» тартибида ўтказилади. Мусобақанинг барча ўйинларида 12 августдан 23 августга қадар Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтади.
Айни дамда «Саккиз финалчи» форматига кўра, бу босқичга чиққан тўрт клуб номи маълум: ПСЖ, «Атлетико Мадрид», «Аталанта» ва «Лейпциг».
Қолган қатнашчилар эса «Наполи»—«Барселона» (1-ўйин — 1:1), «Челси»—«Бавария» (1-ўйин — 0:3), «Лион»—«Ювентус» (1-ўйин — 1:0) ва «Реал»—«Манчестер Сити» (1-ўйин — 1:2) ўртасидаги жуфтликлар иккинчи беллашувидан сўнг маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб Чемпионлар Лигаси ўйинлари март ойи ўрталарида тўхтатиб қўйилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)