Интернетда лазгига рақсга тушувчи туяқуш видеоси тарқалди. Унда Ҳулкар Абдуллаеванинг «Қора паранг» қўшиғига берилиб ўйнаётган туяқушни кўриш мумкин. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Янгиликлар 24» дастури ижодкорлари Хоразм вилоятига бориб, ушбу туяқуш ва уни боқувчи тадбиркорни излаб топди.
Маълум бўлишича, ушбу туяқуш Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи Илҳом Вафоевнинг фермасида боқилади. Тадбиркорнинг айтишича, эрталаб телефонидан лазги мусиқасини қўйганида туяқуш рақсга туша бошлаган. Лавҳада Илҳом Вафоев туяқуш боқишга телевизор орқали маълумот олиб, қизиқиб қолгани, бир йилда битта туяқушдан 50-60 миллион сўм даромад қилишини айтган. У ҳозирда саккизта туяқушни боқмоқда.
Изоҳ (0)