Ўзбекистонга 16 июндан Волгабўйи туманларидан салқин ҳаво оқими кира бошлайди. «Ўзгидромет»нинг хабар беришича, бу ҳаво оқими бутун иш ҳафтаси давомидаги об-ҳавони белгилайди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 16—17 июнь кунлари тоғли ҳудудлардаги айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16—17 июнда республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
16 июнда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди. Республиканинг қолган ҳудудларида иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ, жанубда ва чўл зонасида 40-42 даражагача иссиқ бўлади.
17—19 июнь кунлари салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат қулай кўрсаткичларгача пасаяди, кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат меъёрга яқиндир.
Изоҳ (0)