13 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида битирувчи курсантларга диплом ва лейтенант унвонини тантанали топшириш тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ФВВ академияси «Дарё»га маълум қилди.
Тантанали тадбирда Президент маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи генерал-лейтенант Турсинхон Худойберганов, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, академия профессор-ўқитувчилари, курсантлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Битирув маросимида генерал-лейтенант Турсинхон Худойберганов ҳамда академия бошлиғи генерал-полковник Қобул Бердиев сўзга чиқиб, олий маълумотли мутахассис кадрларни етук, масъулият ва бурчини чуқур ҳис қиладиган ҳамда ўз касбини севадиган, фидойи инсонлар қилиб тарбиялаш учун барча имкониятларни яратиб берилаётганини таъкидлади.
Тадбир давомида битирувчиларга диплом ва лейтенант унвони генераллар томонидан тантанали равишда топширилди.
Изоҳ (0)