Футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 13-турида «Энергетик-БГУ» 14 июнь, якшанба куни «Белшина»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўрта темпда ўтди ва майдон эгалари кичик устунликка эга бўлди. Бироқ иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар тезкор гол уришга эришди: Леонид Ковелнинг аниқ зарбасидан сўнг киритилган тўпдан сўнг қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олган «талабалар» 22 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. Сўнгги ўринда бораётган «Белшина» эса мавсумдаги илк ғалабасини қайд этди
Беларусь Олий Лигаси
13-тур баҳси
14 июнь, якшанба
«Энергетик-БГУ» — «Белшина» 0:1
Гол: 0:1 – 47 Ковел.«Энергетик-БГУ»: Леско, Свирепа, Мирошников (Совпел, 46), Юдчиц, Мавату, Яхшибоев, Умаров (Атеменг, 46), Гирс (Мусаханян, 60), Носко, Тве, Шкурдюк.
«Белшина»: Харитонович, Грек, Solaнович, Нечаев, Ясюкевич, Рекиш (Нивалдо, 68), Глебко (Кучинский, 89), Башилов, Маляров (Бежонов, 84), Салимов, Ковел.
Огоҳлантиришлар: Шкурдюк (18), Solaнович (50), Рекиш (57), Яхшибоев (57), Тве (77), Башилов (87).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)