Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Тошкентда 21 нафар ва Навоийда 14 нафар, жами 37 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда жами касаллик қайд этилганлар сони 138 нафар бўлиб, эндиликда шундан 136 нафари тузалди. Айни пайтда бу ҳудудда даволанаётганлар сони 2 нафарни ташкил этиб, коронавирусдан холи бўлишга яқин турибди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2713 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1875 нафари соғайди.

Айни пайтда пойтахтдаги даволаш муассасаларида 827 нафар инфекцияга чалинган бемор даволанмоқда.

Навоийда эса шу пайтгача 260 ҳолатда касаллик қайд этилган. Эндиликда вилоятда соғайганлар сони 181 нафарга етди. Яна 79 нафар бемор даволанишда давом этмода.

Бундан аввал Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3837 нафарни ташкил этаётганди. Эндиликда улар сони 3874 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 4937 нафарни ташкил этмоқда. Вирус асоратларидан 19 киши вафот этган.