• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Янги дунё бошланган сана. Истанбул фатҳ этилганига 567 йил бўлди

    1453 йил 6 апрелдан 29 майгача давом этган бир ярим ойлик қамалдан сўнг шарқий Рим — Византия империясининг узоқ йиллик пойтахти Константинополь Усмонли султони Фотиҳ Меҳмед II томонидан забт этилди. Шу тариқа Византия империяси тарих саҳнасидан супуриб ташланди ва янги дунё яралди, жаҳон сиёсати ва маданиятида жиддий ўзгаришлар юз берди. Бу йил мазкур воқеага 567 йил тўлди. Шу муносабат билан «Дарё» янги эрани очиб берган воқеа ҳақида сўз юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Константинополь

    Милодий 330 йилда Рим императори Константин I томонидан қадимги Бизанс шаҳри устида янги шаҳар қурилади. Шаҳарга император номи берилади ва Константин шаҳри маъносини берувчи Константинополь деб номланади. Шаҳар пайдо бўлганидан то 1453 йилга қадар, яъни империя қулагунгача унинг пойтахти вазифасини бажариб келади. Шаҳар турклар томонидан эгалланганидан кейин унинг номи Истанбулга ўзгартирилади ва у эндиликда Усмонли салтанати пойтахти вазифасини бажаради. Шаҳар худди Рим сингари етти тепалик устида барпо қилинган бўлиб, ҳар бир тепаликда биттадан черков қурилган эди. Улар кейинчалик шаҳар мусулмонлар томонидан эгаллангач масжидга айлантирилади.

    «Қустантиния, албатта, фатҳ этилажак. Унинг амири қандай ҳам яхши амирдир! Бу қўшин қандай ҳам яхши қўшиндир!»

    Ҳа! Мусулмон саркардаларни бу шаҳар сари ундаган нарса айнан мана шу башорат ҳадисдир. Убайдуллоҳ ибн Бишр ал-Ғанавий (р.а.)  ривоят қилган ушбу ҳадисга кўра, Константинополь шаҳри мусулмон саркардалар тарафидан фатҳ этилиши башорат қилинган. Ҳадисда мақталган сифатларга эга бўлишни истаган дастлабки мусулмонлар бундай бахтга эриша олмаган. Жумладан, 673 йилда Уммавий халифалиги даврида мусулмонлар қўшини ҳадис башоратини рўёбга чиқариш учун денгиздан келиб шаҳарни қамал қилади. Византия империясининг катта ҳудудларини қўлга киритган мусулмон саркардалар унинг пойтахти Константинополга кўз тикади. 678 йилгача қамал қилишларига қарамай шаҳарни эгаллашни уддасидан чиқолмайди ва ортга қайтишга мажбур бўлади. Денгиз жангларида номи чиққан Византия флоти қаршисида ожиз қолади. Айнан мана шу юришда таниқли саҳобалардан Абу Айюб Ансорий (р.а.) ҳам қатнашади.

    Арабларнинг кейинги уриниши  717 йилнинг 15 августидан 718 йилнинг 15 августигача давом этган навбатдаги бир йиллик қамал бўлди. Унда ҳам яхши тайёргалик кўрилганига қарамасдан, касаллик, очлик ва византияликларнинг оловли тўплари қаршисида ожиз қолади. Византияликлар арабларнинг 1800 та кемасини вайрон қилиб ташлайди ва бу арабларнинг, араб қўмондонларининг Константинополь учун сўнгги уриниши бўлади.

    1204 йилда тўртинчи салиб юриши пайтида шаҳар европалик салибчилар томонидан эгалланади ва у 1261 йил Никея императори Мишел VIII Палеолог томонидан қайтариб олингунга қадар салибчилар қўлида қолади.

    Юқорида таъкидланганидек, Константинополь шаҳрини эгаллаш орзуси ҳар бир мусулмон саркарда учун асосий вазифа эди. Чунки ҳадисда тилга олинган мақомга эришиш улар учун буюк шараф эди. Араб халифалиги тугатилган, Салжуқий турклар заифлашиб, мўғуллар таъсирига тушиб қолган, мусулмон саркадалар заиф ҳолда турган бир пайтда Кичик Осиёда янги бир куч пайдо бўлаётган эди. Кичик бир қабиладан улкан империя ҳолига айланган Усмонли империяси султонлари Константинополь орзусига эришишга киришди. XIV аср ўрталарига келиб, Усмонли салтанати Кичик Осиёнинг деярли барча қисмини эгаллаб, Европага қадам қўйган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кейинги 40 йил давомида Болқон яриморолини эгаллаб, Константинополни ҳар тарафдан ўраб қўйган эди. Византия империяси пойтахт, Мистра шаҳри ва Пелепоннисдаги бир қанча кичик оролчалар билан чекланиб қолган эди. 1391 йилда Султон Боязид Йилдирим шаҳарни эгаллашга уриниб кўради. Аммо 1396 йилда Венгрия қироли Зигизмонд салиб юриши эълон қилиши оқибатида қамални тўхатишга мажбур бўлади (Ostrogorsky, Georges. Histoire de l’État byzantin. Paris, Payot, 1983 [1956]) ва салибчиларни Никополис жангида мағлуб этиб, қамални қайта давом эттиради. Константинополь мустаҳкам деворлар билан ўралгани сабабли унинг эгалланиши қийин кечди.

    Вазиятни осонлаштириш мақсадида Усмонли бир қатор қалъалар қура бошлайди. Шулардан бири Анадолу Ҳисор қалъасидир. 1402 йилдаги Анқара жангида Боязиднинг мағлубияти ва унинг Амир Темур тарафидан асир олиниши шаҳар қамалини ортга суради. Унинг ўлимидан кейин бошланган тушкунлик даврида тахт учун Боязид ворислари ўртасида кураш бўлади ва бу курашларда Меҳмед Чалабий ғолиб чиқади ва у император Мануэль II билан дўстона алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилади. Унинг вориси ва Меҳмед II нинг отаси Мурод II 1422 йилда шаҳар қамалини қайта бошлайди. Аммо у ҳам Константинополни эгаллашга муваффақ бўлмайди. Меҳмед II эса ўз навбатини кутиб турарди.

    Тарихий шароит

    Юқорида айтилганидек, Византия империяси 1204 йилги салиб юришларида кучли зарба қабул қилди. Константинополнинг 1261 йилда қайта эгалланиши ҳам уларга аввалги мавқеларини тиклашга имкон бермади. Византия Кичик Осиёдаги турклар босқинлари, Италия республикаларининг душманликлари, ички зиддиятлар гидробида янада заифлашиб борди. Бундан ташқари, XIV асрдан бошлаб Византия ғарбни қизиқтирмай қўйди. Палеологлар сулоласи ўзига ҳамкорлар излай бошлади. Мўғуллар, генуяликлар билан ҳамкорликлар йўлга қўйилганига қарамай, империя заифлаша борди. XIV аср охиридан бошланган Усмонли қамаллари Константинополни ҳам ҳар тарафлама сиқиб қўйди. Фақатгина 1402 йилги Анқара жанги бироз тин олишга имкон берди.

    Империя обрўси пасайишда давом этди, иқтисодий қийинчиликлар императорни ғарб билан бирлашиш йўлларини излашга мажбур қилди. У икки черковни бирлаштиришни таклиф қилди. Бироқ буларнинг ҳеч бири фойда бермади. Шундай оғир шароитда қолган Константинополь эшиклари қаршисида 21 ёшли Султон Фотиҳ Муҳаммад (Меҳмед) II турарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шаҳарнинг эгалланиши ва Византия империясининг тугатилиши

    Меҳмед II Усмонлининг еттинчи султони эди ва бу пайтга келиб эндигина 21 ёшга кирганди. Аммо у шаҳар эгалланиши учун узоқ тайёргарлик кўрди. У ёш бўлишига қарамай анча тажрибали стратегияга эга эди. Константинополни қамал қилишдан олдин бир қатор стратегик лойиҳаларни амалга оширди. Жумладан, Қора денгиздан Византияга ёрдамга келадиганларнинг йўлини тўсиш мақсадида Румели Ҳисор қалъасини қурдирди. Армияни эса тенги йўқ артиллерия тўплари ва ҳарбий кемалар билан етарлича таъминлади. Дипломатик салоҳиятни намойиш этиб, Венгрия, Валахия ва Сербия давлатлари билан тинчлик шартномаларини имзолади.

    Император Константин XI эса Меҳмедга қараганда анча тажрибали бўлгани учун ҳам шаҳар аҳлининг бор умиди ундан бўлди. Чунки уларга ташқаридан ёрдам келишидан умид йўқ эди. Жумладан, Шарқий Ўрта Ер денгизидаги савдода манфаатдорлик юзасидан италияликлар ёрдамга келмасди. Денгиз савдо йўллари Усмонли томонидан назорат қилинар эди.  Фақатгина шаҳарда бор бўлган венециялик ва генуяликларгина ёрдам бера олишлари мумкин бўлган. Папа эса бир нечта камончини юбориш билан чекланди, холос. Шундай қилиб шаҳар мудофааси учун беш минг грек ва икки минг нафар чет эллик ҳимоячи бор эди. Усмонли аскарлари сони ўша замон муаллифларида 150 мингдан 200 минггача деб кўрсатилган бўлса, замонавий муаллифлар 80 минг атрофида дейди.

    Шундай қилиб, 1453 йилнинг 6 апрель куни Константинополь қамали бошланди ва у 29 майгача давом этди. Узоқ давом этган денгиздаги, қуруқликдаги қамалдан сўнг шаҳар таслим қилиниб, император Константин XI жангда ҳалок бўлди. 29 май куни Фотиҳ Константинополга кириб борди. Шундан буён у янги империянинг пойтахтига айланди. Константинополь Истанбулга ўзгарди ва Авлиё София ибодатхонаси масжидга айлантирилди. Истанбул 1923 йилгача, яъни Усмонли салтанати қулатилгунгача Усмонли салтанати пойтахти сифатида қолди. Янги Туркия Республикаси эса Анқара шаҳрини ўзига пойтахт этиб танлади. Бу энди бошқа мавзу.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фатҳнинг оқибатлари

    Константинополь фатҳи бир империянинг қулаб, иккинчисининг бошланишига ҳамда Европада ўрта асрларнинг якунланишига олиб келди. Ғарб шаҳарнинг эгалланишини кучли тушкунлик билан кутиб олди. Бу амалда бутун қадимги христиан шарқида Исломнинг тўлиқ ўрнашганини англатар эди.

    Константинополь фатҳи кўплаб юнон олимларининг Италияга кетиб қолишига сабаб бўлди ва бу ўз навбатида кўплаб илмларнинг ғарбга ёйилишига туртки берди. Европа қироллари янги салиб юришларига чақириқ билан чиқа бошлади. Бу чақириқлар Папа Пи II замонида кучайди. Унинг вафотидан кейин эса бундай чақириқларга барҳам берилди.

    Усмонли бундан буён Ўрта Ер денгизнинг мутлақ ҳокимига айланди. Фақатгина Меҳмед II нинг вафоти сабабли юзага келган тахт учун курашлар пайтида Усмонлининг ғарбга хавфи камайгандек кўринди. Аммо ҳали ғарбни Буюк Сулаймон Қонунийнинг фатҳлари кутиб турар эди. Буниси энди бутунлай бошқа мавзу.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    11.06.2020, 20:56   Изоҳ (0)   98685
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 500 минг кишидан ошиб кетди

    11.06.2020, 20:33

    ЖССТ вакили Россияда коронавирус қурбонлари сонининг камлигини ноодатий деб атади

    11.06.2020, 18:12

    Италиялик вирусолог коронавирус заифлашаётганини маълум қилди

    11.06.2020, 15:35

    Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктлари очиладиган бўлди

    11.06.2020, 14:58

    АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 2 миллион кишидан ошиб кетди

    11.06.2020, 13:10

    АҚШ Гренландияда консуллик очди. Аввалроқ Трамп оролни сотиб олмоқчи бўлганди

    11.06.2020, 12:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.