«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Айнтрахт»га қарши баҳсда (2:1) гол уриб, шахсий рекордини янгилади.
31 ёшли полшалик футболчи жорий мавсумда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 45-голини урди ва бу билан 2016/17 йилги мавсумдаги шахсий рекордини янгилади (47 та ўйин, 43 та гол).
Маълумот учун, Левандовски 2014 йилда «Боруссия Д»дан «Бавария»га кўчиб ўтган. Унинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)