Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Жейдон Санчони сотиб олишни истаган клублардан катта миқдордаги маблағ талаб қилмоқда.
The Telegraph нашрига кўра, немис клуби 20 ёшли футболчининг нархини 115 миллион фунт этиб белгилаган.
Санчо учун курашда «Манчестер Юнайтед» фаворит ҳисобланади, бироқ «қизил иблислар» ҳозирги (коронавирус билан боғлиқ) вазиятни ҳисобга олиб, бундай катта миқдордаги пулни тўлашдан чўчимоқда.
«Манчестер Юнайтед» трансфер режалари тўғрисида Премьер Лига тикланганидан сўнг клубнинг ихтиёрида қайси футболчилар борлиги аниқ бўлганидан кейингина қарор қабул қилмоқчи.
Мавзуга доир:
Санчо жорий мавсумда Германия чемпионатида 28 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 16 та голга ҳаммуаллифлик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)