Германия Бундеслигасининг май ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди.
Номзодлар рўйхатидан «Ҳоффенҳайм» ярим ҳимоячиси Кристоф Баумгартнер, «Боруссия Д» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими, «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц, «Бавария» ҳимоячилари Йозуа Киммих ва Бенжамин Павар, ҳамда «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер жой олган.
Сўнгги марта ушбу мукофотга танаффусдан олдин, февраль ойида «Боруссия Д» вингери Жейдон Санчо лойиқ кўрилганди.
30-турдан кейин Мюнхеннинг «Бавария» клуби 70 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни «Боруссия Д» (63 очко) эгаллаб турган бўлса, кучли учликни «Лейпциг» (59) якунлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)