• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Водород ва геосиёсат. Германияда водород ёқилғиси ишлаб чиқарилиши ҳажмининг ўсиши таҳлиллари

    Deutsche Welle радиосида Германияда водород энергетикасининг ривожланиши юзасидан таҳлиллар ва бунинг энергетика бозорига таъсирига бағишланган мақола эълон қилинди. «Дарё» ушбу мақолани таржима тариқасида тақдим қилади.

    Водород иқтисодиётининг ривожланиши нефть ва газ кўринишидаги анъанавий энергия манбалари етказиб берувчиларга зарба беради. Лекин уларни «яшил технологияларни» жорий қилишга жалб қилиш мумкин. Германиянинг SWP ва EWI илмий марказларида бу борада таклифлар мавжуд.

    Фото: М. Сколимовска

    Нима сабабдан сўнгги пайтларда Германия ва Европа Иттифоқида водород ва водород иқтисодиёти ҳақидаги гап-сўзлар кўпаймоқда? Чунки бир тарафдан Европада, шунингдек, Осиёда – Япония, Жанубий Корея ҳамда Хитойда узоқ йиллар олиб борилган тадқиқотлар натижасида H2 ни қўллаш борасида хилма-хил технологиялар етилиб пишмоқда.

    Бошқа тарафдан, ушбу технологияларнинг аксарияти ўз моҳиятига кўра экологик тоза бўлгани учун, глобал иқлим исишига қарши кураш муҳитида уларга бўлган талаб кучаймоқда. Иқлим ўзгаришлари бўйича Париж келишувлари доирасида, Европа Иттифоқи мамлакатлари атмосферага иссиқхона гази бўлмиш CО2 ни чиқаришни сезиларли камайтириш борасида мажбуриятлар олган ва бу борада водород технологияларининг кенг жорий қилиниши, қўйилган мақсадларга элтувчи магистрал йўллардан бири сифатида қаралмоқда.

    Газ, кўмир ва нефть ўрнига «яшил водород»

    Бу ўринда гап фақат водород ёқилғисида юрадиган енгил машиналар ва юк автомобиллари ҳақида ҳам эмас. Европада ва айниқса, Германияда биринчи планда масаланинг бошқа жиҳатлари қаралмоқда: Power to gas (P2G) - қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, электролиз усули билан сувдан «яшил водород» олиш технологияси бўлиб, бундай экологик тоза H2 ни қайта тикланувчи энергиядан олинган ортиқча энергия миқдорини йиғувчи аккумулятор сифатида ҳам қараш мумкин ва шунингдек, электр энергияси, иссиқлик, поездлар учун ёнилғи ҳамда саноат хом ашёси сифатида қўллаш мумкин бўлади.

    Металлургияда, кимё корхоналарида, нефтни қайта ишловчи ва бошқа саноат турларида «яшил водород»дан турли жараёнларда қўлланиладиган ва қазилма ёқилғини ёқиш эвазига олинадиган, масалан, атмосферага CО2 чиқарган ҳолда табиий газни ёқиш орқали олинадиган водородни ўрнини босиши кўзда тутилади.

    2019 йилда Европанинг турли мамлакатларида нефть, газ ва кўмир ўрнига водороддан фойдаланишни кўзда тутувчи қатор лойиҳалар амалга оширилди. Пандемия сабабли водород мавзуси бир неча ой мобайнида орқа планга ўтиб қолди, лекин у қайтмоқда ва кўринишидан энди у янада кучли қизиқиш келтириб чиқараяпти. Бунинг сабабларидан бири шуки, турли мамлакатларда ва умуман Европа Иттифоқида пандемиянинг оқибатларини тезроқ енгиб ўтиш мақсадида иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик дастурлар тайёрланмоқда ва ажратиладиган маблағларни  нисбатан инновацион ва экологик истиқболли технологияларни ривожлантиришга йўналтиришга бўлган интилиш кўзга ташланмоқда.

    Германияда Koradia iLint йўловчи водород поезди 2018 йил сентябр ойидан бери фаолият кўрсатмоқда.

    Германияда Koradia iLint йўловчи водород поезди 2018 йил сентябр ойидан бери фаолият кўрсатмоқда.
    Фото: M. Wittwer

    H2 иқтисодиётни декарбонизация қилиш учун зарур

    Шуниси қизиқки, ўтган йил якунида эълон қилиниши кутилган Германиянинг миллий водород стратегиясига оид ҳужжат устида ишлашни ҳукумат май ойи ичида ҳам ҳануз тугалламаганлигига қарамай, мамлакат бозорида ишловчи FNB Gas магистрал газ қувурлари операторлари уюшмаси немис газ қувурлари системасининг 2030 йилга бориб, водородни узатишга мослашиши режасини тақдим қилди.

    Бир вақтнинг ўзида иккита нуфузли илмий марказлар томонидан, H2 технологияларини кенг кўламда қўллашга бағишланган тадқиқот натижалари ҳам эълон қилинди. Бунда Кёльн университети қошидаги иқтисодиёт ва энергетикани ўрганиш институти (Energiewirtschaftliches Institut, EWI) олимлари кўпроқ масаланинг технологик жиҳатларига диққат қаратган бўлса, Германия ҳукумати ва парламентига, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий масалалар бўйича органларига  консультациялар берувчи Берлин илм-фан ва сиёсат фонди (SWP) экспертлари «Немис водород сиёсатининг халқаро ўлчамлари»ни кўриб чиққан.

    Ҳар иккала илмий гуруҳ водород технологиялари хилма-хиллигининг турли туман имкониятларига урғу берган. Масалан, Кёльн олимлари «Ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва қўллаш борасидаги турли имкониятларга кўра, иқтисодиётнинг турли секторларини декарбонизациялаш учун водород ноёб энергия манбайи ҳисобланади», – дея таъкидлаган. Декарбонизация деганда, қазилма углеводород ёқилғисидан фойдаланишни қисқартириш ва ҳатто кўмир, нефть ва газдан воз кечишгача бўлган жараёнлар назарда тутилади.

    Германия ҳозирда энергия манбалари ва хом ашё импортига қарам

    Шу билан бирга, EWI ҳозирча фақат электролиз ва «яшил водород» олиш масалаларига қараб қолмасдан, аксинча, айниқса водород иқтисодиётини ривожлантиришнинг бошланғич босқичларида H2 ишлаб чиқарувчи турли технологиялардан фойдаланишга чақирмоқда. Шу жумладан, уни атмосферага CО2 чиқармайдиган усул билан табиий газдан олиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилинган.

    Нима бўлган тақдирда ҳам бир жиҳат борасида EWI ва SWP экспертлари якдил чиқишган: водород иқтисодиётини қуриш учун Германиянинг ўз ресурслари етмайди. Германия «яшил водород» ишлаб чиқариши учун ёки электр энергиясини импорт қилишга мажбур бўлади ёки водороднинг ўзини ё табиий газни ва у орқали олинган «яшил бўлмаган» водородни импорт қилишига тўғри келади, дейилади Кёльн ҳисоботида. Хуллас, ҳар қандай ҳолатда ҳам немисларнинг водород стратегияси ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий жиҳатларга эга бўлади, дея Берлинлик муаллифлар огоҳлантиришган.

    Фото: DW

    EWI Германиянинг Европадаги қўшнилардан катта миқдорда электр энергияси сотиб ола бошлашини эҳтимоли кам деб ҳисоблашган, лекин қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасида катта потенциалга эга бўлган Евроиттифоқ мамлакатларидан «яшил водород» импорт қилиш имкониятини истиқболли деб баҳолаган.

    «Водородни Германияга мавжуд газ қувурлари орқали узатиш ёки боғланган кўринишда ёхуд суюлтирилган тарзда кемалар ва темир йўллар орқали элтиш мумкин бўлган бўлар эди», – дейилади ҳисоботда. Бундан ташқари, келажакда уни Жазоир, Марокаш сингари шимолий Африка мамлакатларидан, ёки, ҳозирда қайта тикланувчи энергетикани фаол ривожлантираётган Ўрта Шарқ мамлакатларидан олиш мумкин бўлган бўлар эди.

    EWI «зангори» ва «феруза» водород импорти тарафдори

    EWI экспертлари, шунингдек, Германияга импорт қилинадиган табиий газни буғли конверсиялаш ёки пиролиз усули билан парчалаш йўли билан олинадиган «зангори» ёки «феруза» водород ишлаб чиқарилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас деб ҳисоблашган. Бунда жараёнда ҳосил бўладиган CО2 ни тутиб қолиш ва сақлаш кўзда тутилади. Кёльн олимларининг фикрича эса нисбатан яхшироқ вариант бу – табиий газни бевосита қазиб чиқарадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган тайёр ҳолдаги «зангори» ва «феруза» водородни импорт қилиниши бўлади. Лекин бу борадаги эҳтимолий ҳамкор сифатида немис экспертлари Россияни қарашаётгани йўқ. EWI таҳлилларида Россия бирор марта қайд этилмаган.

    SWP экспертларида бошқачароқ ёндашув. Уларнинг тадқиқотларидаги боблардан бири «водород геосиёсати» деб номланган бўлиб, унининг кириш қисмида қайта тикланадиган энергетика ва водород энергетикасига ўтиш йўналишида «яққол ютқизувчи» деб нефть-газ саноатини ҳамда нефть ва газга бой мамлакатларни қайд этиб ўтишган.

    SWP энергетик трансформацияларга Россияни ҳам жалб этишга чақиряпти

    «Газ ва газларни суюлтириш борасидаги бой тажрибаси билан бундай мамлакатлар H2 ёрдамида қўшимча қийматга эга маҳсулотлар занжирини таъминловчи муҳим аъзо бўлган бўлар эди», – дейилади уларнинг тадқиқот ҳисоботида. Водород нефть мамлакатларига янги даромад манбаларини очиши мумкин. Бу эса ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати нуқтаи назаридан муҳим бўлиб, зеро, у алоҳида мамлакатлар ёки минтақаларнинг беқарорлашувининг олдини олади.

    «Иқлим ўзгаришлари нуқтаи назаридан ҳам энергетик трансформациялар жараёнига Россия ва Саудия Арабистонини сингари мамлакатларни жалб қилиш мақбул иш бўлади. Бу мамлакатлар иқлимга нисбатан нейтрал энергетик системалар истиқболини бериш керак. Бу эса уч карра дивиденд олишни англатади ва бу дивидендлар иқлим сиёсати, водород потенциали ва ташқи сиёсатдаги ютуқларда намоён бўлади», – дея хулосаларини якунлашган SWP экспертлари.

    09.06.2020, 19:00   Изоҳ (0)   68496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австралияда инсон сочидан OLED-дисплей яратилди

    09.06.2020, 16:26

    Xiaomi «ақлли» пардаларни тақдим этди

    08.06.2020, 20:30

    Сингапурда соялардан электр энергиясини ишлаб чиқарадиган қурилма яратилди

    06.06.2020, 15:58

    Келажакда модул смартфонлар қандай кўринишга эга бўлади? (фото)

    06.06.2020, 10:29

    Видеомуҳаррир, анимацияли стикерлар қўшиш, яхшиланган GIF панели. Telegram’нинг янгиланган версияси тақдим этилди

    05.06.2020, 20:48

    Пандемия вақтида концерт ва клубларга ташриф буюриш имконини берадиган ҳимоя костюми концепти тақдим этилди (видео)

    05.06.2020, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мигрантлар ҳаётини вайрон қилувчи хавфли тузилма — ДХХ Россиядаги ўзбекистонликларни А.У.Й. ҳақида огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 5 август, 09:21

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Родриго бир шарт эвазига “Реал”ни тарк этиши мумкин — Романо

    Спорт | 5 август, 09:14

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг йирик бюджет тақчиллиги кузатилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 09:09

    “АҚШнинг Хиросима ва Нагасакига зарбаси юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган” — NYT

    Дунё | 5 август, 08:57

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида 19 ёшли скутер йўловчиси ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 5 август, 08:45

    “Муносабат билдирамиз” — Зеленский Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қилаётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 08:21

    Хитой Япониянинг биолабораториялари ҳақида фильм суратга олади

    Дунё | 5 август, 08:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.