• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сергели ерусти метро линиясида дастлабки рельсларни ўрнатиш бошланди (фото)

    Сергели метро линиясида дастлабки рельсларни ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    «Белгиланган лойиҳага асосан Сергели йўналишининг умумий узунлиги 6,94 километр бўлиб, ‘Чоштепа’, ‘Тошкент ҳалқа йўли’, ‘Сергели’, ‘Афросиёб’, ‘Қипчоқ’ ва ‘Чинор’ бекатларидан иборат», — дейди «Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси бошлиғи Сойибжон Жўраев.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Унинг айтишича, айни пайтда бекатлар ва уларнинг оралиғида белгиланган режа бўйича «Кўприкқурилиш трести» унитар корхонасининг тажрибали мутахассислари томонидан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ишларида 60 та замонавий техника ва механизмлардан фойдаланилмоқда, 700 дан ортиқ мутахассислар 2 сменада ишламоқда.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Ўтган вақт давомида барча 6 та бекатнинг 5 таси ва уларнинг оралиғидаги таянч устунлар учун пойдевор қуйиш ишлари Германия технологияси асосида бурғилаш услубида амалга оширилиб, эстакада таянч устунлари тўлиқ ўрнатиб чиқилди. Уларнинг орасига 26 метрлик балкалар монтаж қилинмоқда. Шунингдек, бекатларга эскалатор ўрнатиш учун пойдевор, ғишт териш, ташқи фасадни мармар билан қоплаш, электр ёритиш учун симлар ётқизиш ишлари ҳам якунига етмоқда. Йўловчи платформа тўсинларининг монтаж ишлари ҳамда металл конструкцияларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Тошкент метрополитени Сергели линиясининг «Чоштепа» бекати Чилонзор йўналишидаги «Олмазор» ерости бекати билан боғланади. Белгиланган лойиҳанинг ушбу мураккаб ечимини амалга оширишда қурувчи темир йўлчилар «Чилонзор» электродепоси ҳудудида чап ва ўнг таянч деворларини ўрнатиш бўйича 21 550 кубометр ҳажмдаги ер ишларини якунига етказди. Айни пайтга қадар бу ерда дастлабки рельслар ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    «Тошкент ҳалқа йўли» бекатидан «Сергели» бекатига қадар қарийб 600 метрга яқин рельслар ётқизилди. Ушбу йўналишнинг туннел қисми Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги «Олмазор» ерости бекатига уланди ва туннелни қайта кўмиш ишлари якунланиб, асфальт қопламаси тикланди. «Чоштепа» бекати янги линиянинг дастлабки эстакада шаклидаги бекати бўлади.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Ундан кейин эса «Тошкент ҳалқа йўли» бекати келади. Бу ерда ҳам таянч устунларга ҳамда эскалатор ўрнатиш учун пойдеворлар, ғишт териш, ташқи фасадни мармар билан қоплаш, электр ёритиш учун симлар ётқизиш ишлари якунланиб, ҳозирги кунда бекатнинг ички безак ишлари сўнгги босқичда амалга оширилмоқда. Бекат томининг металл конструкцияларини ўрнатиш ишлари якунланди. Бекатнинг платформа қисмини бетонлаш ишлари ҳам тўлиқ якунланиб, ички пардозлаш ишлари давом этмоқда. Перронларга мармар плиталар ётқизилмоқда.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    «Сергели» бекатида эса пойдевор қуйиш учун қазиш, ғишт териш ва эскалатор пойдеворини қуйиш ишлари тўлиқ якунланган. Бекат металл томининг 770,6 метр квадрат қисмини ўрнатиш ишлари тамомланди. Ҳозирги кунда бекатнинг ички ва ташқи деворларини пардозлаш ишлари учун тайёр ҳолга келтирилган.

    «Афросиёб» ва «Қипчоқ» бекатларида бино пойдеворларини қазиш ва бетон қуйиш, бекатларда ташқи ва ички оралиқ деворларига ғишт териш ишлари якунланиб, сувоқ ишлари 100 фоиз тугатилди.

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати

    Таълидланишича, барпо этилаётган барча ерусти метро бекатларида замонавий техникалардан, сифатли қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда. Хусусан, имконияти чекланган йўловчилар учун ҳам бекатлар платформасида хавфсиз тактил плиткалар ётқизилиши ҳамда йўловчиларнинг платформаларга кўтарилиши учун замонавий лифт ва эскалатор, хавфсизликни таъминлаш мақсадида бекатларда замонавий видеокузатув ускуналари, IT русумдаги замонавий турникетлар ҳамда электр тежайдиган ёритиш чироқлари ўрнатилади. Мобил алоқа ускуналари ҳам электр қувватлагичлар билан жиҳозланади.

    Аввалроқ Сергелини Тошкент маркази билан боғлайдиган янги йўл ва кўприк қурилиши хабар берилган эди.

    Мазвуга доир: 

    • Сергели метро линиясининг қурилиши қанчага тушиши аниқ бўлди
    • «Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метро линияларининг ишончлилиги ҳақидаги шубхаларга муносабат билдирди

    09.06.2020, 16:14   Изоҳ (0)   19943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 4 млн сўм эвазига хорижга чиқиш паспортини тўғрилаб беришни ваъда қилган Туркия фуқароси ДХХ томонидан қўлга олинди

    09.06.2020, 15:25

    «Тошкентда касаллик кимдан, қандай йўл билан тарқалгани номаълум ҳолатлар бор» — Нурмат Отабеков

    09.06.2020, 15:13

    Самарқанд «сариқ» тоифага киритилгани сабаб шаҳарда яна бир қатор фаолият турларига рухсат берилди

    09.06.2020, 14:35

    Хивада ишқий саҳналар тасвирланган видеони интернетга тарқатмаслик учун 1 млрд сўм талаб қилган шахс ушланди

    09.06.2020, 14:12

    Тошкентда яна 66 нафар бемор коронавирусдан тузалди, улар орасида 80 ёшли отахон ҳам бор

    09.06.2020, 13:46

    Ўзбекистонда абитуриентлар учун тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

    09.06.2020, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.