Ўзбекистоннинг «сариқ» рангли ҳудудларидаги сунъий футбол майдонларида спорт билан шуғулланиш мумкинлиги маълум қилинди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков 8 июнь кунги брифингда маълум қилди.
«Агар мазкур футбол майдонлари, умуман спорт майдонларида карантин тадбирларига риоя қилинса, спорт билан шуғулланиш мумкин ва бунга тўсқинлик қиладиган жиҳат йўқ», — дейди Отабеков.
Аввалроқ Республиканинг «яшил» ва «сариқ» ҳудудларида 1 июндан бошлаб спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилиши ҳақида маълум қилинганди.
13 июндан бошлаб эса футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсумига рестарт берилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)