Ўзбекистоннинг қадимий спорт нашрларидан бири «Футбол Экспресс» газетаси фаолиятига якун ясалди.
Таҳририят аъзоларидан бирининг «Дарё»га маълум қилишича, газета молиявий муаммолар сабаб ўз фаолиятини тўхтатган. «Футбол Экспресс» 1996 йилдан буён чоп этиб келинарди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бундан аввал «Аср футболи», «Чемпион», «Футгол», «Стадион» каби нашрлар фаолиятини тўхтатган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)