Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби ёрдамчи мураббийи Артём Радьков коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда «Tribuna.сom» хабар бермоқда.
Манбага кўра, мутахассиснинг COVID-19 учун топширган тести ижобий чиққан, шундан сўнг у касалхонага ётқизилган.
Аввалроқ клуб вакиллари томонидан 34 ёшли Радьковда ЎРВИ аломатлари борлиги айтилганди.
Радьков футболчилик фаолиятида БАТЕ, «Торпедо», «Химки», «Терек» ва Беларусь терма жамоаларида тўп сурган.
Маълумот учун, ушбу жамоада икки нафар ўзбекистонлик футболчилар — Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилади. «Энергетик-БГУ» Беларусь чемпионатининг 12-туридан кейин 22 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасидан ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)