Xiaomi компанияси тасвирни 120 маротабагача яқинлаштириш имкониятига эга камера ўрнатилган смартфон яратиш устида иш бошлади, деб хабар беради Xiaomishka.
Инсайдернинг маълумотларига кўра, янги қурилма 2020 йилда тақдим этиладиган Mi CC10 линейкасининг бир қисми бўлиши кутилмоқда. Янги смартфонларнинг ўзига хослиги — уларнинг камералари.
Таъкидланишича, ушбу смартфонлар стандарт тасвирни рақамли зум ёрдамида 120 маротабагача яқинлаштириш имконини беради. Бу бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг флагман гаджетлари билан таққослаганда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бироқ ҳозирча Xiaomi ушбу натижага қандай эришиши — 12х телеобъектив ёки бошқа технологиялар ёрдамидами — номаълум. Янги камерага камида жуда кўп ойна керак бўлади.
Ҳозирда бозорда мавжуд смартфонлар орасида Huawei P40 Pro+ моделига 100 маробатагача яқинлаштириш имкониятига эга рақамли зум ўрнатилган. Шунингдек, Samsung Galaxy С20 Ultra’да ҳам шу каби имконият бор.
Xiaomishka’нинг қўшимча қилишича, компаниянинг янги смартфони ҳали эълон қилинмаган Snapdragon 775 процессори базаси ишлайди. Янги чип ўзидан олдинги Snapdragon 768’дан анча кучли бўлади ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, смартфон шу йилнинг июль ойида тақдим этилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Xiaomi 144 мегапикселли камерага эга смартфон яратгани маълум бўлганди.
Мавзуга доир: Xiaomi компанияси «келажак смартфони»ни патентлади
Изоҳ (0)