Meizu компанияси ўз тарихидаги энг қиммат смартфон Meizu 17 Pro Kiln Art Collector’s Edition’ни Хитой бозорида 25 майдан сотувга чиқарди.
Meizu 17 Pro Kiln Art Collector’s Edition 12 гегабайт оператив, 256 гегабайт флеш-хотирага эга. Унинг нархи 1400 доллар.
Стандарт Meizu 17 Pro 658 доллар туради. Таққослаш учун iPhone 11 Pro Мах Хитойда 1344 долларга таклиф этилмоқда.
Смартфон Хитойнинг таниқли керамика ишлаб чиқарувчиси Hsiao Fang компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. Смартфоннинг орқа панели керамикадан ишланган бўлиб, унинг ранги оч мовий жилога эга.
Бундай ранг Ru керамикасига хос. Бу Сун сулоласи давридаги сопол идишларнинг ноёб тури. Вақт ўтиши билан ҳақиқий керамика сингари смартфон ранги ўзгаради.
Корпус четлари ва камера атрофида жигарранг асос чиқиб қолади. Шунингдек, панелда дизайнернинг имзоси ҳам кўриниб туради. Смартфон комплектида чой ичишга мўлжалланган ҳақиқий пиёла бор.
Изоҳ (0)