Кофте — озарбайжон ва турк ошхонасига мансуб турли катталикда тайёрланадиган қиймали шарчалар ҳисобланади. Янада тўйимли бўлиши учун қиймали шарчаларга лапша қўшиб пишириш мумкин бўлган рецептни ҳавола этамиз.

Фото: Wday.ru

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бў​лади:

  • Ярим тайёр лапша — 1 ўрам  (уй шароитида тайёрланган лапшадан ҳам фойдаланиш мумкин)
  • Қийма — 500 гр
  • Пиёз  — 2 дона
  • Помидор — 3 дона
  • Сариёғ — 100 гр
  • Кўкатлар
  • Туз ва зираворлар

Тайёрланиш жараёни:

  • Қиймага пиёз, кўкат, туз ва зираворларни солиб аралаштиринг.
  • Аралашмадан кичкина шарчалар ясанг ва қотиши учун 10 дақиқага музлаткичга қўйинг.
  • Шарчаларни унга буланг ва сариёғ солинган товага солиб қовуринг.
  • Қовурилган қиймали шарчаларга тўғралган кўк пиёз қўшинг.
  • Помидорни қирғичдан чиқариб товага солинг ва устидан ярим пиёла сув қуйинг.
  • Туз сепинг ва това қопқоғини ёпиб димланг.
  • Лапшани тузли сувда пишириб олинг.
  • Ликопчага лапша, устидан қиймали шарчаларни солинг.

Таом тайёр, ёқимли иштаҳа!