Кофте — озарбайжон ва турк ошхонасига мансуб турли катталикда тайёрланадиган қиймали шарчалар ҳисобланади. Янада тўйимли бўлиши учун қиймали шарчаларга лапша қўшиб пишириш мумкин бўлган рецептни ҳавола этамиз.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Ярим тайёр лапша — 1 ўрам (уй шароитида тайёрланган лапшадан ҳам фойдаланиш мумкин)
- Қийма — 500 гр
- Пиёз — 2 дона
- Помидор — 3 дона
- Сариёғ — 100 гр
- Кўкатлар
- Туз ва зираворлар
- Қиймага пиёз, кўкат, туз ва зираворларни солиб аралаштиринг.
- Аралашмадан кичкина шарчалар ясанг ва қотиши учун 10 дақиқага музлаткичга қўйинг.
- Шарчаларни унга буланг ва сариёғ солинган товага солиб қовуринг.
- Қовурилган қиймали шарчаларга тўғралган кўк пиёз қўшинг.
- Помидорни қирғичдан чиқариб товага солинг ва устидан ярим пиёла сув қуйинг.
- Туз сепинг ва това қопқоғини ёпиб димланг.
- Лапшани тузли сувда пишириб олинг.
- Ликопчага лапша, устидан қиймали шарчаларни солинг.
Мавзуга доир:
- Турк ошхонасининг машҳур таоми «Искандар кабоб»ни уй шароитида тайёрлаймиз
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)