Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бемоқда ССВ матбуот хизмати.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 6 нафари Наманган вилоятидан, 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 4 нафардан, Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари Хоразм вилоятидан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.
3-сонли туғруқ мажмуасида тузалганларнинг 4 нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда 2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл) эса Хоразм вилоятидан.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1127 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1 170 нафарга етди.
Бугуннинг ўзида Наманган вилоятида 4 киши, Самарқанд вилоятида 7 киши, Навоийда эса 42 киши коронавирусдан тузалиб, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2 961 нафарга етгани хабар берилган эди. Энди эса улар сони 3 004 нафарга етди.
Касалланганларнинг умумий сони эса 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, 3 769 кишини ташкил қилмоқда, беморларнинг 15 нафари коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)