• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон хорижий давлатлар билан авиақатновларни тиклаш учун «қизил», «сариқ» ва «яшил» рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

    Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан авиақатновларини қайта тиклаш учун учун «қизил», «сариқ» ва «яшил» рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу мамлакат ҳудудларининг карантин даражасига боғлиқ равишда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга бўлиниши каби бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, эпидемиологик вазият мураккаб бўлган мамлакатлардан фақат «қизил» рейслар — Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун амалга оширилади. Эпидемиологик хавф ўртача бўлган мамлакатлардан «сариқ» рейслар амалга оширилади. Парвозлар нисбатан доимий асосда амалга оширилиши мумкин, бироқ барча йўловчилар карантинга олинади.

    Коронавирус билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратга олинган мамлакатлардан эса «яшил» рейслар амалга оширилади.

    «Масалан, Япония, Жанубий Корея, Хитой — у ерларда янги ҳолатлар қайд этилмаяпти ёки барча нарса тегишли тиббий ва санитар хизматларнинг тўлиқ назорати остига олинган. Бу мамлакатлар билан босқичма-босқич халқаро авиақатновларни тиклаш ва Ўзбекистонга сайёҳлик гуруҳларини ташкил қилиш мумкин», — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Азиз Абдуҳакимов 27 май куни Президент Шавкат Мирзиёевга туризм соҳасидаги лойиҳаларни тақдим этганди. Ушрашувда 16 мартдан бошлаб мамлакатнинг хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар учун ёпилгани сабабли 1500 дан ортиқ туроператор ва 1200 та меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатгани қайд этилганди. Бу эса 250 мингдан ортиқ одамнинг даромадига сезиларли даражада таъсир кўрсатган.

    Давлат раҳбарига Uzbekistan. Safe travel guaranteed («Ўзбекистон. Кафолатланган хавфсиз саёҳат») лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа сайёҳлар учун санитар-эпидемиологик хавфсизлик тизимини акс эттиради.

    Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, лойиҳа доирасида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан бирга туристик ва ёндош объектларда хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Чоралар шахсий ҳимоя воситалари ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланишни, ижтимоий масофага амал қилишни, хавфсизликни таъминлаш учун қурилмалар ва ускуналарни жорий қилишни назарда тутади.

    Давлат ихтиёридаги объектларда бу чоралар мажбурий тартибда жорий қилинади. Бу объектларга назорат-ўтказиш пунктлари, аэропортлар, темир йўл ва автомобиль вокзаллари, давлат моддий-маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар ва бошқалар киради.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ижобий хулосасини олган объектлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хавфсиз туризм объектлари реестрига киритилади.

    Тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий асосда сертификациядан ўтиш тизими ишлаб чиқилади. Меҳмонхоналар, кафелар, ресторанлар, хусусий маданий муассасалар ва сайёҳлар учун мўлжалланган кўнгилочар объектлар эгалари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги марказга ариза бериши керак бўлади. Сертификат стандартларга мос келадиган объектларга берилади. Сертификат олган объектлар ҳам Хавфсиз туризм объектлари реестрига киритилади.

    Бундан ташқари, жамоатчилик ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади ва бу гуруҳ объектларда санитария меъёрлари ва қоидаларига амал қилиниши юзасидан мониторинг олиб боради. Шунингдек, ишчи гуруҳ Хавфсиз туризм объектлари реестрини кенгайтириш бўйича таклифлар беради.

    Туроператорлар фақат Хавфсиз туризм объектлари реестрига киритилган объектларга саёҳатлар ташкил қилиши керак бўлади.

    Бундан ташқари, туристларнинг ҳаракатланиш йўналишини кузатиш учун мобил дастур яратиш режалаштирилмоқда. Uzbekistan. Safe travel guaranteed лойиҳаси хорижий фуқароларни инфексион касалликлардан суғурта қилиш тизимини жорий этишни кўзда тутади. Шунингдек, ҳукумат Uzbekistan. Safe travel guaranteed бренди остида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқади.

    Эслатиб ўтамиз, 1 июндан Ўзбекистоннинг «яшил» ва «сариқ» ҳудудларида ички туризмга рухсат этилди. Шу санадан бошлаб мазкур ҳудудларда туроператорлар, туризм агентликлари, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш объектлари, маданий, маданий мерос объектлари ва бошқалар санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятини бошлади. Туризмни қайта тиклаш учун мазкур соҳа вакилларига Президент фармони билан бир қатор имтиёзлар ва субсидия дастурлари тақдим этилди. Шунингдек, 1 июндан бошлаб «яшил» ҳудудларда санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига ҳам рухсат берилди.

    03.06.2020, 15:58   Изоҳ (0)   49783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Ўзбекистонда ўтказилаётган 30 кишилик тўйлар

    03.06.2020, 15:45

    Андижонда 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни бозорда муомалага киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    03.06.2020, 15:22

    Ўзбекистонда 327,4 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани маълум қилинди

    03.06.2020, 14:59

    Тошкентда масжид қурилишига эҳсон қилиш баҳонасида қарийб 34 млн сўм пулни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

    03.06.2020, 14:37

    Бекободда СЭОМ ходимларини ҳақорат қилган Lacetti минган икки фуқаро 15 суткага қамалди (видео)

    03.06.2020, 14:11

    Қирғизистон ҳукумати Сирдарёга инсонпарварлик ёрдами юборди

    03.06.2020, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.