Футбол бўйича Италия чемпионатининг 2020/2021 йилги мавсуми янги форматда ўтказилиши мумкин, дея хабар бермоқда La Repubblica нашри.

Фото: Getty Images

Манбада айтилишича, агар янги мавсум шу йилнинг 12 сентябригача бошланмаса, А Серия мутасаддилари лигани икки дивизионга бўлиш эҳтимолини кўриб чиқиши мумкин. Беллашувлар якунида эса плей-офф босқичи ўтказилади.

Италия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли март ойининг аввалида тўхтат қолганди. 20 июндан мусобақани давом эттиришга рухсат берилди. Шу куни 25-турнинг қолдирилган «Торино» — «Парма» ва «Верона» — «Кальяри» учрашувлари бўлиб ўтади.

Туриннинг «Ювентус» клуби 26-турдан кейин 63 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни «Лацио» (62 очко) эгаллаб турган бўлса, кучли учликни «Интер» (54 очко) якунлаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!