Англия Премьер Лигаси клубларига қайта старт оладиган мавсум тайёргарлигини кўриш учун ўртоқлик учрашувлари ўтказишга рухсат берилди, дея хабар қилмоқда The Telegraph.
Бироқ мазкур қарор ортидан клублар бир қатор қатъий талабларни ҳам қабул қилиб олган. Хусусан, клубларга 90 дақиқадан кўп йўл босиладиган узоқ масофага бориш тақиқланади, футболчилар шахсий автомобилида келишлари белгиланди. Ўйинга расмий ҳакамлар қўйилмайди, бунинг ўрнига мураббийлар штаби аъзолари қоидалар асосида ўйинни бошқариб боради. Ўйин жамоаларнинг стадиони ёки машғулот базаларида ўтказилади.
Бир биридан узоқ масофада жойлашган клублар узоқ масофа босиб ўтиш учун АПЛнинг махсус рухсатини олишига тўғри келади.
Аввалроқ Премьер Лига учрашувлари 17 июндан давом этиши ҳақида маълумот берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)