Ғарбий Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида дарахт ёнида «рақсга тушаётган» айиқ видеога тушиб қолди. Видео Висимский қўриқхонаси YouTube каналига жойланди.
Видеода жонивор дарахтга ишқаланиб, қашинади. У турли томонга бурилиб, ҳатто ўтириб-туради. Шу сабабли унинг ҳаракатлари рақсга тушаётгандек кўринади.
Сўнг қашиниб олган айиқ тўрт оёқлаб камера ёнидан ўтиб кетади.
Қўриқхона ходимларининг айтишича, айиқлар шу тарзда қишки юнгининг қолганини тушириб ташлайди.
Изоҳ (0)