Британияда карантин юмшатилаётгани муносабати билан қиролича Елизавета II баҳорнинг сўнгги кунида Виндзор қасри ҳовлисидаги паркда пони отига миниб сайр қилди, деб ёзади Reuters.
Понининг лақаби Ферн, унинг ёши 14 да. Қиролича от минишга қизиқиши билан машҳур.
🐴 The Queen is pictured riding Fern - a 14 year old Fell Pony - in Windsor Home Park this weekend. pic.twitter.com/z9DUnW9yB3
— The Royal Family (@RoyalFamily) May 31, 2020
94 ёшли қиролича 98 ёшли турмуш ўртоғи Филипп билан Виндзор қасрида карантинни ўтказмоқда. Пандемия вақтида қиролича ўз қасридан туриб, бир неча марта аҳолига мурожаат йўллади.
Елизавета II сўнгги марта март ойининг охирида Букингем қасридан чиқаётганида оммага кўриниш берганди.
Изоҳ (0)