• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    32 ёшни қарши олган Серхио Агуэронинг АПЛдаги энг чиройли голлари (видео)

    Аргентина терма жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Кун Агуэро 2 июнь куни 32 ёшни қарши олди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фаолияти давом этаётган бўлса-да, Агуэро аллақачон «Манчестер Сити» афсонасига айланган. Футболчи Аргентинанинг «Индепенденте» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

    Агуэро 2003 йилдан «Индепенденте» асосий жамоасида ҳаракат қила бошлайди. Иқтидор эгаси аргентиналиклар клубида кўп қолиб кетмайди ва 2006 йилда Мадриднинг «Атлетико»си сафига келиб қўшилади. У ерда 2011 йилга қадар тўп сурган форвард кейинчалик АПЛга кўчиб ўтади. «Манчестер Сити»даги илк мавсумидаёқ асосий таркиб футболчисига айланган Агуэро шу вақтга қадар «шаҳарликлар» сафида 368 ўйин ўтказиб, 254 та гол уришга эришди.

    Кун Агуэро тўрт бор Премьер Лига чемпионлиги, беш марта Англия Лига Кубоги, уч бора мамлакат Суперкубоги ва бир марта Англия Кубогига эга чиқди. Бир неча бор АПЛда мавсум тўпурари бўлди ва қатор рекордлар қайд этди.

    Қуйида аргентиналик юлдузнинг Англия чемпионатидаги энг чиройли ва муҳим голларини томоша қилинг:

    2016/17 йилги мавсум | «Вест Бромвич» — «Манчестер Сити» 0:4

    10-тур доирасидаги баҳсда Агуэро ва Илкай Гундўғаннинг дубллари «шаҳарликлар»га ғалаба келтирганди. Агуэронинг иккинчи голи эса шунчаки шедеврга айланганди.

    2015/16 | «Манчестер Сити» — «Ливерпуль» 1:4

    «Сити» мазкур ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлади, бироқ Агуэронинг чиройли голи манкунианларга оз бўлса-да тасалли берганди.

    2011/12 | «Норвич» — «Манчестер Сити» 1:6

    Лига тарихидаги энг яхши мавсумлар қаторидан жой олган 2011/12 йилги мавсум якунлаб бораётган бир вақтда «Сити» меҳмонда ҳақиқий спектакл ижро этганди. Аргентиналикларнинг бенефисига айланган учрашувда қаҳрамонимиз дубль қайд этади, унинг ватандоши Карлос Тевес эса ҳет-трикка эришади. Шунингдек, Тевеснинг ушбу голдаги хизматлари ҳам беқиёс.

    2018/19 | «Манчестер Сити» — «Челси» 6:0

    Маурицио Саррининг «Челси»даги курсисини қимирлатиб қўйган баҳсда Агуэро учта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. Унинг мана бу зарбаси олдида Кепа Аррисабалага ҳеч нарса қила олмаганди.

    2018/19 | «Манчестер Сити» — «Ливерпуль» 2:1

    2019 йилнинг илк учрашувида «Сити» мусобақа жадвалида анча олдинлаб кетган «Ливерпуль»ни мағлуб этади ва чемпионлик пойгасида умидни сақлаб қолади. Ушбу учрашувдан кейин Агуэро жамоадошлари фақат бир марта мағлуб бўлади ва қолган барча ўйинларда ғолиб чиққан ҳолда чемпионликни қўлга киритади. 97 очко тўплаган Юрген Клопп жамоаси эса 1 очко фарқ билан совриндан қуруқ қолади.

    2012/13 | «Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» 1:2

    Серхио дербида «Манчестер Юнайтед» ҳимоясини сочиб ташлаган ҳолда гол уради. 78-дақиқадаги мазкур гол меҳмонларга ғалабани олиб келади.

    2014/15 | КPR — «Манчестер Сити» 2:2

    Агуэро тўпни ажойиб тарзда ўзига ўнглаб олган ҳолда чиройли гол муаллифига айланганди. Унинг дублига қарамасдан «Манчестер Сити» ушбу баҳсда ғалабани ушлаб қололмаганди.

    2015/16 | «Манчестер Сити» — «Челси» 3:0

    Серхио Яя Туре билан «девор» усулини қўллаб, лондонликлар ҳимоясини доғла қолдирган ҳолда дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олганди.

    2018/19 | «Манчестер Сити» — «Манчестер Юнайтед» 3:1

    Бунисида эса Гундўған билан ташкил этилган ажойиб комбинациядан кейин Давид Де Хеа ожиз қолдирилган.

    2011/12 | «Манчестер Сити» — КPR 3:2

    Юқорида тилга олганимиз АПЛ «Олтин мавсуми»нинг кулминацияси!

    Сўнгги тур, икки Манчестер клубларининг очколари тенг, «шаҳарликлар» фақат тўплар нисбати бўйича олдинда. 92-дақиқага қадар 1:2 ҳисобида ортда бораётган «Сити» Эдин Жеконинг голидан сўнг ҳисобни тенглаштиради. 90+4-дақиқада Агуэро, эҳтимол, фаолиятидаги энг муҳим голни уради ва жамоасига чемпионликни олиб келади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.06.2020, 23:34   Изоҳ (0)   15905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Премьер Лигаси 19 июндан давом эттирилади

    02.06.2020, 21:13

    Суперлига 4-тур ўйинлари бошланиш вақтлари маълум бўлди

    02.06.2020, 20:13

    Женнаро Гаттузонинг синглиси 37 ёшида вафот этди

    02.06.2020, 19:48

    «Металлург» — «Локомотив» учрашуви «қизил» ҳудуд тоифасига киритилган Бекободдан Тошкентга кўчирилди

    02.06.2020, 19:11

    «Реал» Ла Лига жорий мавсумидаги уй ўйинларини «Сантьяго Бернабеу»да ўтказмайди

    02.06.2020, 17:52

    Йозеф Блаттер: «Инфантино жуда такаббур. У футболни катта пул машинасига айлантирмоқчи»

    02.06.2020, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.