UFC умумий рейтинги етакчиси Жон Жонс ярим ўрта вазн чемпионлигидан воз кечди. Бу ҳақда америкалик яккакурашчининг ўзи маълум қилди.
«Ярим оғир вазн камари учун Доминик Рейес ва Ян Блахович ўртасида жанг ташкил қилинг. Айни дамда мен уларга қарши жанглардан ҳеч нарса олмайман. Йигитлар, менинг иштирокимда 2021 йили осон жанг ташкил қилишни истасангиз, бу ҳақда айтиб қўйинг. Умид қиламанки, бу вақтга қадар менга пул тўлашга тайёр бўлишади», — дейди Жонс.
Шундан кейин Жонс бу фикрлар унинг чемпионлик камаридан воз кечишини англатишини тасдиқлади.
Жон Жонс ярим оғир вазн тоифасида икки бор чемпионлик камарига эга чиққан. Сўнгги бор бу 2018 йилда рўй берганди, шундан сўнг у уч бор камарни муваффақиятли ҳимоя қила олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жонс оғир вазн тоифасига ўтиш ва Френсис Нганну билан жанг қилишга тайёрлигини айтганди. Ўз навбатида камерунлик спортчи ҳам бу чорловни қабул қилган. Кейинчалик Жонс UFC раҳбарияти билан шартнома борасида келиша олмагани маълум бўлди.
Изоҳ (0)