Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Бундеслигада 30 та гол урган энг ёш ўйинчига айланди.
Футболчи Германия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Падерборн»га қарши баҳсда (6:1) ҳет-трик қайд этди ва 20 ёш-у 67 кунлигида ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйди. Санчо бу билан «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверцнинг натижасини янгилади, у 20 ёш-у 270 кунлигида 30 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Маълумот ўрнида, Санчо 2017 йилнинг ёзида 7,84 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»дан «Боруссия»га ўтган. Англиялик футболчи ушбу мавсумда Германия чемпионатининг 27 ўйинида иштирок этиб, 17 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)