Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳукумати полициянинг ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими сабаб юзага келган зўравонлик ва тартибсизликни тўхтатишини маълум қилди. Мамлакат раҳбарининг Оқ уйдаги чиқиши Twitter’даги саҳифасида

"My Administration will always stand against violence, mayhem, and disorder.

We will stand with the family of George Floyd, with the peaceful protestors, and with every law-abiding citizen who wants decency, civility, safety, and security."
pic.twitter.com/Wxk6qmBR69

— The White House 45 Archived (@WhiteHouse45) May 30, 2020

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Менинг администрациям доим шафқатсизлик, қирғин ва тартибсизликка қарши бўлади», — дейди Трамп. Унинг таъкидлашича, ҳукумат «жиноятчи ва жоҳил одамлардан иборат кичик гуруҳнинг» шаҳарларни вайрон қилишига йўл қўймайди. «Анархия бўлмайди», — дейди президент.

Трампнинг таъкидлашича, ҳукумат тартиб ва хавфсизликка интиладиган қонунга бўйсунувчи фуқароларни қўллаб-қувватлайди. Бироқ тартибсизликларнинг «тинчлик ва адолат билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ», дейди президент. У содир бўлаётган мазкур воқеаларда радикал сўлчиларни айблади.

Мамлакат раҳбари Адлия вазирлигидан Флойднинг ўлими борасидаги терговни тезлаштиришни сўрашга ваъда берган. Шунингдек, у марҳумнинг яқинлари билан суҳбатлашгани ва уларга ҳамдардлик билдирганини маълум қилди.

АҚШда оммавий тартибсизликлар афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан қўлга олингач, вафот этганидан сўнг содир бўлди. У сохта ҳужжатлардан фойдаланишда гумонланган. Ҳодиса гувоҳи полиция офицерларидан бири Флойдни қўлга олиш вақтида унинг бўйнини тиззаси билан босаётгани, гумонланувчи нафас олишга қийналаётганини айтса ҳам бунга эътибор бермаганини видеога олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар