Ўзбекистонда 2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, яна 40 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, жами касалланганлар сони 3623 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 38 таси Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 таси эса Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланган.
Шу кунгача жами 416 118 нафар фуқаро карантинга олиниб, уларнинг 369 113 нафари карантиндан чиқарилган.
Айни дамда Ўзбекистонда уй карантинида 25 862 нафар, стационар карантинда эса 21 143 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Шу вақтга қадар мамлакатда 2837 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди.
«Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда», — дейилади ССВ ахборотида.
Аввалроқ 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 29 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, COVID-19’ни юқтириб олганларнинг умумий сони 3583 нафарга етгани ҳақида хабар қилинганди.
15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 15 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)