Бортида икки астронавт — Дуглас Хёрли в Роберт Бенкен бўлган Crew Dragon кемаси Халқаро космик станция (ХКС)га автоматик равишда муваффақиятли туташди. Жараён SpaceX компаниясининг YouTube’даги каналида жонли эфирда намойиш этилди.

Crew Dragon — Илон Маскнинг SpaceX компанияси учун илк бошқариладиган миссиядир. Бу, шунингдек, АҚШ учун 2011 йилдан бери мамлакатнинг ўз космик кемасида амалга оширилган дастлабки бошқариладиган парвоздир.

Астронавтлар ХКСда қанча қолиши ҳозирча номаълум. Dragon кемаси орбитада тўрт ойдан ортиқ қолиши мумкин эмас.