АҚШда сўнгги бир суткада 22 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди, 1199 киши касаллик оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Университет маълумотларига кўра, АҚШда сўнгги бир суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 22 577 та янги ҳолат қайд этилган. Бир кун аввал бу кўрсаткич 18 263 тани ташкил қилган.
Сўнгги 24 соат ичида 1199 киши касаллик қурбонига айланган, бир кун аввал эса 1505 киши вафот этган.
Маълум бўлишича, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1,7 миллион кишидан ошган, 101 мингдан ортиқ киши касаллик оқибатида вафот этган. Касалликдан тузалганлар сони эса 399 минг кишидан ошган.
Университетнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 837 541 кишига етган, дунё бўйича 2,4 миллиондан ортиқ бемор тузалишга муваффақ бўлган, касаллик 360 мингдан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган.
Аввалроқ АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)