Қирғизистонда коронавирус сабабли тўхтатиб қўйилган ички авиарейслар 8 июндан қайта тикланади. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Маълум қилинишича, Қирғизистонда 8 июндан мунтазам ички авиарейслар тикланади. Бишкек—Ўш авиақатнови бир кунда бир марта амалга оширилади. Мамлакат ичидаги рейслар 25 мартдан тўхтатилганди.
Таъкидланишича, рейслар санитар-эпидемиологик меъёрларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра. Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 1662 кишига етган, 16 киши касаллик қурбонига айланган.
Эслатиб ўтамиз, Бишкекда 25 майдан жамоат транспорти ҳаракати қайта тикланганди.
Изоҳ (0)