«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
00:00, 28.05.2020 138055

Бухорода бир оиланинг етти вакилида коронавирус аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланиш ҳолатлари сони 3369 тага етди

Ўзбекистонда 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, 5 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 таси эса Тошкент вилоятидан (халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ва 1 ҳолат аҳоли орасидан аниқланган).

Айни пайтда 687 нафар бемор даволанишда. Беморлардан бири ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда деб баҳоланмоқда.

«Шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйича коронавирусдан 2668 нафар бемор бутунлай соғайган, 14 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар