Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги оилавий поликлиникалардан бирида фаолият юритувчи акушер-гинеколог пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Қувват Ярашов хабар берди.
Маълумот берилишича, поликлиника акушер-гинекологи С.Д. 49 ёшли ҳомиладор аёлга масъулларга пора бериш орқали уни ҳомиладор аёллар рўйхатига киритиши ва кейинчалик Бухоро шаҳридаги туғруқхоналарга йўлланма беришини айтиб, 400 минг сўм пул сўрайди.
Шифокорнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлган аёл эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга мурожаат қилади.
Шифокор аёл тадбир пайтида 400 минг сўм порани олаётган пайтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан акушер-гинеколог С.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айблов эълон қилинган.
Изоҳ (0)