АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов Сардоба сув тошқини талафотларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан баёнот берди.
ФВВ расмийси баёнотида қуйидаги статистик маълумотлар тақдим қилинган:
- Ҳозирги кунга қадар 5171 та хонадонда тозалаш ишлари олиб борилган;
- Харобалар остидан олиб чиқилган яна 21 бош уй ҳайвони жасади кўмилган;
- Тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги профилактикаси тадбирлари пухта йўлга қўйилган;
- Ҳашарчилар яшайдиган 13 та ётоқ жойнинг санитар-эпидемиологик ҳолати ўрганилган;
- 1773 та уйда таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда;
- 2640 хонадонга эга 66 та кўп қаватли уй қуриш режалаштирилмоқда;
- Талафот кўрган 478 та турар жой ва 161 022 квадрат километр майдон, шунингдек, 475 та ижтимоий объект дезинфекция қилинган.
Изоҳ (0)