Россиянинг Санкт-Петербургдаги Тергов қўмитаси одам ўғирлаш жинояти юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Жиноят содир этганликда гумонланиб 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Қайд этилишича, жиноятчилар Шушара қишлоғидаги уйлардан бирининг ёнида жабрланган эркакнинг келишини пойлаб турган, шундан сўнг ғайрли мақсадда унга ташланиб, машинага ўтқазиб, қурилиш бўлаётган жойга олиб кетган. У ерда эса эркакни қурувчилар турадиган вақтинчалик турар жойга қамаб қўйишган.
Шу куннинг ўзида жабрланган эркак полиция томонидан қутқарилган. Айни пайтда гумонланувчиларни ҳибсга олиш ва уларга қарши жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)