Ўзбекистонда 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 кишига ошиб, жами касалланганлар 3290 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 3 таси карантин марказида, қолган 6 таси Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайган. Соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳри, 2 нафари Андижон вилояти, 7 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Хоразм вилояти ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятидан.
Ҳозирда Ўзбекистонда даволанаётганлар 640 нафарни ташкил этмоқда
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 14 нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Аввалроқ 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 кишига ошиб, 3281 нафарни ташкил этгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)