• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат тилида иш юритмаганлик учун жавобгарлик белгиланиши фуқаролар ҳуқуқларини бузадими? Эксперт изоҳ беради

    Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган, давлат идораларида давлат тилидан фойдаланмаслик учун жазо белгиланишини кўзда тутган қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Баъзи баҳс иштирокчилари ушбу лойиҳа амалдаги қонунчиликка зид келишини таъкидламоқда. «Дарё» бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида эксперт, юрист Убайдулла Хўжаевга мурожаат қилди.

    Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиловчи «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин баҳсларни келтириб чиқармоқда. Ушбу лойиҳа мазкур кодекс 42-моддасини янги қисм билан тўлдиришни назарда тутади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Унда давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, мазкур мансабдор шахсларга БҲВнинг икки-беш бараваригача жарима қўлланилиши мумкин.

    Давлат тилида иш юритиш

    Конституцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланишини белгилаган.

    Демак, қонунга мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари давлат тилида иш юритишлари шарт. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш деганда, ушбу органлар фаолиятида ҳужжатларни тайёрлаш, ҳужжат айланиши ва ҳужжатлар билан ишлашга оид фаолият тушунилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.

    Умуман олганда, бир жиҳатдан, давлат органларида барча учун бир тилда (давлат тили ёки расмий тил) иш юритиш тартибини белгилаш жамият аъзоларининг қонун ҳужжатларини қийинчиликсиз тушуниш ва давлат органлари фаолияти билан танишиш  имкониятини кенгайтиради. Шу нуқтаи назардан бундай қоидалар кўплаб мамлакатларда амал қилади.

    Аммо ушбу янгилик ортидан баъзи бир эътирозлар билдирилиб, бундай жавобгарликни белгилаш фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши мумкинлиги, амалдаги маъмурий жавобгарлик таркиби етарли экани каби фикрлар билдирилди. Қуйида айрим ҳолатларга ҳуқуқий жавоб қидирдик, лекин бунда мазкур жавобгарлик қанчалик адолатли ва мақсадга мувофиқ экани муҳокама қилинмади.

    Зеро, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши талабларига риоя қилмасликка нисбатан қандай ҳуқуқий таъсир чораси кўриш масаласи жамият томонидан асосли баҳслар ва барча муҳим жиҳатларни инобатга олган ҳолда мувозанатли бир шаклда ҳал этилиши лозим.

    1. Давлат тилида иш юритиш тартибини бузиш учун жавобгарлик амалда мавжудми?

    Қонунчиликка мувофиқ давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳуқуқбузарлик сифатида маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Респуликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига кўра:

    Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лекин ушбу ҳуқуқбузарлик таркиби, кўриниб турганидек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни қамраб ололмайди. Давлат тилини менсимаслик турли кўринишларда ифодаланиши мумкин, лекин давлат тилида иш юритмаганликни менсимаслик деб баҳолаб, ушбу модда билан квалификация қилиб бўлмайди. Масалан, қонун давлат тилида иш юритишни мажбур қилганига қарамай давлат органи иш юритувида рус, инглиз ёки бошқа тилдан фойдаланиш мазкур 42-модда билан жавобгарликка сабаб бўлолмайди.

    Айримларнинг ушбу модда давлат тилида иш юритмаганлик учун жавобгарликни қамраб олиши ҳақидаги эътирозлари жиддий асосга эга эмас. Зеро, жавобгарлик белгиловчи қоидалар аниқ ва икки хил талқин қилинмайдиган тарзда ўрнатилиши керак.

    Шу билан бирга, қонунда ўрнатилган талаб бузилгани учун таъсир чораси белгиланмаслиги қонун устуворлигини таъминлаш имконини пасайтиради. Қонунда давлат органларида давлат тилида иш юритиш шартлиги белгиланган экан, бу талабни бузганлик (яъни қонунни бузганлик) учун таъсир чораси белгиланиши мантиқий ва тўғридир. Жавобгарлик даражаси қанчалик оқилона ва мақсадга мувофиқлиги ҳам муҳокама қилса бўладиган масала, абсурд эмас. Бу бўйича фақатгина тадқиқотлар асосидагина аниқ хулосага келиш лозим.

    Шунингдек, «Давлат тили тўғрисида»ги қонунда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида давлат тилида иш юритиш шартлиги белгиланган бўлса, лойиҳада давлат ташкилотлари атамаси ишлатилган. Давлат ташкилотлари деганда давлат органларидан ташқари мулкдори давлат бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва айрим хўжалик жамиятлари ҳам тушунилади. Ушбу кенгайтирилган атамани қайта кўриб чиқиш тўғри бўларди.

    2. Давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлар ва уларга бериладиган жавоблар тили

    Қонунга юқоридаги қўшимча киритилган тақдирда, давлат органлари (шунингдек, муассасалари)га мурожаат қилиш ҳуқуқи чекланиши ва унга фақат давлат тилида жавоб берилиши мумкинлигидан хавотирлар билдирилди.

    «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги қонунга кўра, мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин (Қонуннинг 6-моддаси бешинчи қисми). Мурожаатларга жавоблар эса мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилинади.

    Демак, исталган жисмоний ёки юридик шахс давлат органларига мазкур қонун талабларига мувофиқ исталган тилда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Янги лойиҳада белгиланаётган таъсир чораси фуқароларнинг давлат органларига мурожаат ҳуқуқини асло чекламайди ва унинг тартибга солиш предмети бутунлай бошқадир (бу ҳақда юқорида айтилди).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Давлат тилида иш юритиш талабларини бузиш ва жаримага тортилишдан қўрқиб бошқа тилдаги мурожаатлар давлат тилида жавоб берилиши ҳақидаги хавотирларни ҳам асосли деб бўлмайди. Мурожаатга жавоб бериш масаласи тўлиқ «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади ва унга мувофиқ жавоб берилиши талаб қилинади, яъни имкон қадар мурожаат тилида жавоб беришлиши керак.

    Бу икки норма ўзаро зид келмайди. Фуқаролар ҳуқуқларини бузилишига олиб келадиган хавф ҳам кўринмайди. Демак, Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси бошқа тилларга оид ҳеч қандай чекловлар киритмайди ва фуқаролар ҳуқуқларини чекламайди, бундай чекланиш хавфини ҳам келтириб чиқармайди.

    3. Қанчалик адолатли?

    Халқ (миллатидан қатъи назар Ўзбекистон фуқаролари) давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи сифатида (суверен), ўзи сайлаган парламент орқали ҳамда Конституция ва умумэътироф этилган қоидалар асосида юқоридаги лойиҳадаги каби таъсир чораларини белгилашга ҳақли.

    Давлат органларида давлат тилида иш юритиш талабларини бузганлик учун лойиҳада таклиф этилаётган таъсир чораси белгилаш соф ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, у шубҳасиз жамиятда қарор топган қадриятлар, адолат тамойиллари, реал вазиятдан келиб чиқиб, мувозанатли ва ҳар томонлама ўрганилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бунда жамиятдаги асосли ва конструктив баҳслар, фикрлар хилма-хиллиги ижобий аҳамият касб этади.

    Ҳуқуқ ижодкорлиги (ҳуқуқ нормалари ишлаб чиқиш ва ўрнатиш) ва ҳуқуқий сиёсатни белгилаш плюрализмга, яъни турли фикрлар асосидаги баҳс-мунозараларда туғиладиган далилланган мавқеларга асосланиши керак (бу ҳақида етарли фундаментал адабиётлар мавжуд). Шундагина жамиятнинг турли гуруҳлари манфаатларининг мувозанатини топиш ва мақсадга мувофиқ ҳуқуқ ўрнатиш мумкин. Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, ижтимоий меъёрлар табиий риавишда эволюцион шаклда ривожланади ва пишиб етилади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    26.05.2020, 19:46   Изоҳ (0)   58778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 27 май куни ҳаво бироз булутли бўлади

    26.05.2020, 19:30

    Шавкат Мирзиёев: 100 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган, навбат кутмоқда

    26.05.2020, 19:11

    Шавкат Мирзиёев «қизил» ва «сариқ» ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириш ҳақида кўрсатма берди

    26.05.2020, 19:05

    Петербургда одам ўғирлаганликда гумонланиб 3 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

    26.05.2020, 19:01

    Шавкат Мирзиёев карантин чораларини кучайтиришни буюрди. Тошкент «қизил» ҳудудга айланиши мумкин

    26.05.2020, 18:53

    Шавкат Мирзиёев: Одамлар карантиннинг юмшатилганини «касаллик тугади» деб, нотўғри қабул қилмоқда

    26.05.2020, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.