• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эски курсига ва пианинога яширинган хазиналар. Топиб олган нарсаси эвазига бойиб кетган одамлар ҳақида

    Ҳаётда ажойиб тасодифлар ва ҳеч ким кутмаган ҳодисалар бўлиб туради. Баъзан ўзи топиб олган қимматбаҳо ва ноёб нарсаси эвазига бойиб кетган одамлар ҳам учрайди. Қуйида ана шундай омадли одамлар ҳақида Mixnews сайтида эълон қилинган мақолани ҳавола этамиз.

    5,5 кг тош босадиган табиий олтин бўлаги

    Австралиядаги Балларат шаҳридаги қумлоқ соҳилда металл излагич асбоб билан қидирув олиб борган ҳаваскор олтин изловчи қумдан 60 см чуқурликда ётган ғалати нарсани топиб олади. Аввалига у мазкур буюмни автомобиль детали бўлса керак деб ўйлаган, лекин кавлаб кўриб, унинг олтин эканини аниқлаган ва кавлагани сари бўлак тобора каттароқ экани ойдинлашган.

    Фото: Mixnews

    Фото: Mixnews

    Ўз исмини ошкор қилинишни истамаган ушбу омадли олтинтопар мазкур бўлакни баҳолашга олиб борганида унинг вазни 5,5 кг чиқиши маълум бўлди. Бу мазкур ҳудудда изланишлар олиб борилиши тарихида аниқланган энг йирик табиий олтин бўлагидир. Унинг қиймати 300 минг АҚШ доллари деб баҳоланган ва бу нарх олтинтопарга профессионал металл излаш асбоби харид қилиш харажатларига кифоя қилган ҳамда унинг бойиб кетишга сабаб бўлган.

    Гараждан топилган 1966 йилги Ferrari 330 GT

    АҚШнинг Вайоминг штатида бир одам 285,5 минг долларга яхшигина уй харид қилади. Одатдагидек, бу уйда ҳам гараж бор эди ва қандайдир номаълум сабабга кўра, олди-сотди вақтида мазкур гараж даллолнинг ҳам, харидорнинг ҳам эътиборидан четда қолган. Кўчмас мулкнинг янги эгаси гаражни очиб кўрганида ҳайрати кучли бўлгани аниқ. У ерда 1966 йилда ишлаб чиқарилган ва деярли идеал ҳолатда бўлган Ferrari 330 GT турарди! Мазкур автомобилнинг тахминий баҳоси 500 минг доллар деб баҳоланган. Афтидан, уйнинг аввалги эгаси ўта паришонхотир одам бўлган шекилли.

    Фото: Mixnews

    Фото: Mixnews

    Ҳовлидан топилган Стаффордшир хазинаси

    2009 йилнинг 5 июль санасида англиялик фермер Терри Герберт ўзининг эски металл излагич асбоби билан уйи яқинида қизчаси йўқотиб қўйган узукни излагани чиқади. Лекин узукнинг ўрнига у 1 500 дона тилла ва кумуш буюмлардан иборат хазина топиб олади. Кейинчалик олимлар ушбу буюмлар эрамизнинг VII асрига оид эканини аниқлаган. Топилманинг умумий вазни 7,5 кг чиққан, баҳоси эса 5,3 миллион долларни ташкил қилган. Топилган хазина давлатга тегишли экани сабабли фермерга унинг қийматининг тенг ярми миқдорида мукофот пули берилган. Ишончимиз комилки, омадли фермер бундан, албатта, кўнгли тўлган.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Эски курсидан топилган хазина

    Шотландиянинг Биггар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин, тахминан, беш фунт нархга таъмирталаб эски стул сотиб олган эди. Уни таъмирлашга пул ажратишгунича эса улар стулни томга олиб чиқиб қўйган ва ўша ерда олти йил қолиб кетган. Олти йил ўтиб, унинг эгаси таъмирлашга қарор қилади ва қопламасини ечиб олгач, катта ҳайрат билан бриллиантлар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган зийнат тақинчоқларини топиб олади. Оила бошлиғи аввалига топган нарсаси ҳақида хотинига индамаган, унга аввалига қимматбаҳо тошлари бор узук, кейин эса сирға ҳадя қилган. Фақат 2016 йилдагина у хотинига бу тақинчоқларнинг келиб чиқиши ҳақида айтиб берган. Экспертларга мурожаат қилган Милнер-Браунлар оиласи уларнинг нархи 5 минг доллар атрофида эканини билиб олган.

    Фото: Mixnews

    Фото: Mixnews

    Пианинога яширилган хазина

    61 ёшли уста Мартин Бэкхаус Англиядаги Bishop’s Castle Community College коллежига Хэмингслар оиласи совға қилган пианинони таъмирлаш учун таклиф қилинган эди. Таъмирлаш жараёнида уста ушбу мусиқа асбоби клавишлари остидан еттита каноп халтачаларга солинган олтин тангалар топиб олади. Ушбу тангалар қиролича Виктория замонасида муомалага чиқарилган бўлган. Экспертлар ушбу тангаларнинг умумий қийматини 640 минг доллар деб баҳолаган.

    Хазинани ким ва қачон яширгани номаълум, лекин пианино таъмирчиси бўлган уста уни топгани учун давлатдан олти хонали сон билан ёзиладиган миқдордаги пул мукофоти олди. Пианинога охирги 33 йил мобайнида эгалик қилган оила эса бу хазина ҳақида ҳеч нарса билмаган ва ўзларининг мазкур хазинага эгалик қилиш ҳуқуқини қўлдан бой берган.

    Фото: Mixnews

    Фото: Mixnews

    Олтин уй

    Номи сир қолишни истаган бир французга Нормандияда жойлашган уй мерос қолган эди. Янги эгаси уйни кўздан кечириш асносида стул остига қотириб қўйилган ва ичида тилла тангалар бўлган кичик бир қутичани топиб олади. Виски идишларини сақлаш учун мўлжалланган яна бир қутида эса ундан ҳам кўп олтин топилган. Ундан кейин эса меросхўр олтин қуймаларидан иборат уюмга дуч келган. Баҳоловчилар ҳамма олтинларни тортиб кўриб, уларнинг умумий қиймати 3,7 миллион доллар чиқиши ҳақидаги тўхтамга келган. Лекин буни топган одамнинг қувончи узоққа чўзилмади, чунки Франция қонунларига мувофиқ у мерос қийматидан 45 фоиз солиқ тўлаши керак.

    Фото: Mixnews

    Фото: Mixnews

    Энг катта опал матрица

    2011 йилда Жанубий Австралиядаги опал майдонидан тарихдаги энг катта опал матрицаси топилган. Бу тош 55 минг карат (11 кг) соф опалдан иборат. Тошни Стюарт Хьюз исмли дизайнер топиб олган. Унинг нархи 1 миллион доллар атрофида деб баҳоланган.

    Эски-тускилар бозоридан харид қилинган Фаберже тухуми

    Бир америкалик одам эски-тускилар бозоридан 14 минг долларга ичида марварид доналари билан безатилган металл тухум сотиб олади ва уни кейинчалик янада қимматроқ нархга сотиб фойда қилишни режа қилади. Лекин уни сотиб олишни истовчи харидорлар ҳа деганда топилавермайди. Кейин ўша одам ушбу нарсанинг тарихи билан қизиқиб, ичида Vacheron Constantin ёзуви борлигини кўриб, ушбу ёзувни Google қидирув тизимидан излайди. Интернетдан у Фаберже бўйича экспертнинг мақоласига дуч келади ва буюмни профессионалларга кўрсатишга қарор қилади.

    Фото: Mixnews

    Фото: Mixnews

    Экспертларнинг аниқлашича, ушбу тухум император Александр III  томонидан Карл Фабержега буюртма қилинган пасха тухуми экан ва уни император ўз рафиқаси Мария Федоровнага 1887 йил пасха байрамига совға қилган экан. Тухум қай тарзда Америкага бориб қолгани эса жумбоқ бўлиб қолган. Лекин уни топган ва натижада 33 миллион долларлик бойлик орттирган омадли одам учун бунинг аҳамияти йўқ бўлса керак.

    Томдан топилган пуллар

    Юта штатида яшовчи Жош Феррин ўзининг устахонаси шифтидан қандайдир гилам бўлаги осилиб турганини кўриб қолади. У гилам чеккасидан тортиб кўрса, чордоққа ўтиш туйнуги очилади. Бу туйнукдан томга ўтиб, у ерда бир неча металл идишчалар ичида ип билан боғланган ҳолда қадоқлаб қўйилган бир неча пачка пул топиб олган. У кейин ичи пул билан лиқ тўлдирилган бундай қутилардан яна еттитасини топади ва бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас эди.

    Фото: Mixnews

    Фото: Mixnews

    Томдан ўша одам яна иккита катта ахлат қопи ичида тўла нақд пул топган. У ҳаммаси бўлиб, 45 минг доллар нақд пул топиб олган эди. Жош фикр қилиб кўриб, пулларни устахонанинг аввалги эгасига қайтариш керак деган тўхтамга келади. Шу сабабли ҳам у уларга қўнғироқ қилиб, келиб кетишларини илтимос қилади. Албатта, устахонанинг аввалги эгалари бундан лол қолган. Маълум бўлишича, уларга уй оталаридан мерос қолган бўлган ва оталари пулларни яшириб юрган экан.

    21.05.2020, 22:49   Изоҳ (0)   44722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Африкада коронавирусга чалинганлар сони 95 минг кишидан ошди

    21.05.2020, 22:19

    Саудия Арабистони муфтийсининг Ҳайит намози бўйича фатвоси эълон қилинди

    21.05.2020, 22:05

    АҚШда бир суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 23 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланди

    21.05.2020, 21:55

    Россияда бир суткада коронавирусга чалиниш бўйича ҳолат 8849 тага кўпайди, 127 киши эса вафот этди

    21.05.2020, 20:56

    Эмомали Раҳмон Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ҳаққоний маълумотларни эълон қилиш ҳақида кўрсатма берди

    21.05.2020, 20:12

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. У Москвадаги касалхонага ётқизилди

    21.05.2020, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хайр, мактабим” қўшиғи 25 ёшда. Маблағ сарфланмаган, шошилинчда ёзилган қўшиқ қандай қилиб битирувчилар мадҳиясига айланди?

    Шоу-бизнес | 24 май, 07:10

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.