Ўзбекистонда 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2927 (+47) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан қайд этилган.
Ҳозиргача Ўзбекистонда 2366 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. «Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Маълумот ўрнида, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)