«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Ривейра ҳудудидан (Лиссабон, Португалия) жой сотиб олди.
Португалиялик футболчи Кашкайшдаги Кинта-да-Маринья ҳудудидан 10 минг квадрат метрлик жой учун 8 миллион евро сарфлаган. Мазкур ҳудудда уй қурилиши бошланган. Бироқ Роналду у ерда яшамоқчи эмас.
«Бу инвестиция, уй эмас. Футболчи фаолиятини тугатгач бу ерда яшамоқчи эмас», — дейди вазиятдан хабардор манба.
2019 йилда 35 ёшли ҳужумчи мамлакатдаги энг қиммат жой ҳисобланган Лиссабон марказидаги Авенида да Либердаде кўчасидан 7,5 миллион еврога кошона сотиб олганди.
Мавзуга доир:
- «Аборт қилдирмоқчи бўлганман, бироқ Худо Криштианунинг туғилишини хоҳлаган». Роналдунинг онаси ҳақида кичик ҳикоя
- Роналдунинг Ла Лигадаги энг чиройли голларини томоша қилинг (видео)
- Криштиану Роналду онасига Mercedes-Benz совға қилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)