Енгил вазн тоифасида UFC амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов коронавирусни фирибгарлик деб атаган обуначисига жавоб қайтарди.
Аввалроқ Ҳабиб Доғистон халқига мурожаат йўллаб, коронавирус пандемияси ҳудудга жиддий хавф солаётгани сабаб барчани уйда ўтиришга чақирганди.
«Қишлоғимда бирданига 500 дан ортиқ киши пневмонияга чалинди, 11 киши вафот этди ва ўнлаб одам шифохонада ётибди. Бу фақат менинг қишлоғимдаги ҳолат, қўшни қишлоқда бир кечанинг ўзида 14 киши ўлим топди, уларни кўмишга улгуришмаяпти. Сен каби ақлли бўлмаганим учун мени кечир», — дея жавоб ёзади обуначисига Ҳабиб.
Расмий маълумотларга кўра Доғистонда коронавирусга чалинганлар сони 3600 нафардан ортиқ. 2300 га яқин киши соғайган, вафот этганлар сони 36 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)