• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Аборт қилдирмоқчи бўлганман, бироқ Худо Криштианунинг туғилишини хоҳлаган». Роналдунинг онаси ҳақида кичик ҳикоя

    Криштиану Роналду — сўзсиз сўнгги йилларнинг энг яхши футболчиларидан бири. Кетма-кет совринлар, рекордлар ва энг асосийси барқарор ўйинлар унинг ҳақиқий даражасидан ҳар сония дарак бериб туради. Аммо шундай футболчи дунё юзини кўрмаслиги мумкин эди. Қуйида футболчи ва унинг онаси ҳақидаги баъзи ҳақиқатлар ҳикоя қилинади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Криштиану Роналду бугунги кунга келиб «Ювентус» ва Португалия терма жамоасининг юлдуз футболчиси ҳисобланади. Роналду Европа чемпиони, Чемпионлар Лигасининг беш карра ғолиби, шунингдек, «Олтин тўп» совринини ҳам беш марта қўлга киритган. Уни ҳатто футболдан анча йироқ кишилар яхши билади. Чунки Роналду шунчаки футболчи эмас, балки ундан ҳам ортиқроқдир. Бу замонавий спортнинг ўзига хос белгиси бўлиб, аллақачон футбол ва баскетбол майдонлари ёки теннис кортларидан ташқарига чиқишга улгурган. Ўз замонасининг муваффақиятли спортчиси биринчи навбатда, ёрқин медиа вакили ҳамдир. Роналду фақатгина реклама шартномалари орқали йилига еврода ўн миллионлаб пул топади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бироқ кўпчилик Роналдунинг боғбон Жосе Диниш Авейру ва ошпаз Мария Долореш душ Сантуш Авейрулар оиласида унчалик ҳам орзиқиб кутилмаган бола бўлгани ҳақидаги миш-мишларни эшитган бўлса ажаб эмас. Агар бунга ишонилса, кейинчалик АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейган шарафига атаб исм қўйилган болани, онаси аборт қилдирмоқчи бўлган деган хулосага келиш мумкин.

    Бунга ишониш керакми ёки йўқ? Фақатгина миш-миш ва таъна-маломатларга таянмаслик учун тўғридан-тўғри асл манбага – 2014 йилда нашр этилган юлдуз футболчининг волидаси ҳақида ҳикоя қилувчи «Оналик жасорати» номли автобиографик асарга мурожаат этиш лозим.

    Авейру хоним мазкур китобда тўртинчи ҳомиладорлиги ҳақида билгач, болани икки маротаба олдириб ташлашга уринганини айтади. Даставвал, аёл мутахассисга мурожаат қилади, текширувлардан сўнг шифокор унга соғлом болани дунёга келтириш учун ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслигини ва абортга ҳожат йўқлигини айтади. Бу эса аёлни бироз ранжитди.

    Роналдунинг онаси тўртинчи фарзандни туғишни истамаганини оиланинг молиявий имкониятлари билан боғлайди. Аввалига ҳаммаси кўнгилдагидек бўлган, оила кейинчалик кўплаб муаммоларга дуч келади. Барчаси Роналдунинг отаси армияга чақирилганидан ва Африкага Португалия назоратидаги мамлакатлар, хусусан Мозамбик ва Анголадаги миллатчилик ҳаракатларини бостириш учун жўнатилганидан кейин бошланади. Ўша пайтга келиб, Авейрулар оиласида иккита фарзанд туғилганди, аммо Диниш армиядан бутунлай «бошқа одам» бўлиб қайтади.

    Авейру хоним турмуш ўртоғининг урушдан келгач, ичкиликка ружу қўйганини, гарчи, ҳеч қаери тирналмаган бўлса-да, майиб бўлиб қайтганини таъкидлайди.

    «Криштиануга ҳомиладорлик вақтимда уни олдириб ташлаш ҳақида ўйлаганман. Ўшанда 30 ёшда эдим ва учта фарзандим бор эди. Оиламиз жуда камбағал яшарди ва ҳар хил муаммоларга дуч келарди. Эрим жуда кам пул топарди. Шифокорлар операция қилишдан бош тортди. Шундай қилиб тўртинчи фарзандимни туғишга мажбур бўлдим. Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам, ҳаммаси ўғлим туфайли. Мен аборт қилдирмоқчи бўлганман, бироқ Худо буни хоҳламаган»,– деб ёзади Долореш ўз китобида.

    Foto: Google Images

    Foto: Google Images

    Шифокорларнинг рад жавоби уни қониқтирмайди, у эса таслим бўлишни истамайди. Ҳомилани тушириш учун қўшни аёлнинг маслаҳатига қулоқ солиб, иссиқ ва қорамтир пиво ичишни, ҳамда турли ножўя ҳаракатлар қилишни бошлаб юборади. Яхшиямки, аёлнинг даҳшатли режаси иш бермайди ва бу чақалоқнинг соғлиғига таъсир қилмайди.

    Роналду онасининг автобиографик китоби Португалияда кескин танқидларга учрайди. Бунга сабаб мамлакат келажакдаги футбол даҳосидан маҳрум бўлиши эмас, балки Португалияда Европанинг бошқа давлатларига қараганда, аборт масаласига жиддийроқ ёндашилишидир.

    Долореш Авейрунинг ўзи ҳам интервьюларидан бирида бу воқеани биринчи марта ўғлига айтиб берганида хавотирга тушганини яширмаганди. У фарзандининг буни тушунмаслигидан ва оиласидан воз кечиши мумкинлигидан қўрққанди. Аллақачон муваффақиятга эришган ва бадавлат инсонга айланган Роналду шунчаки, жилмайиб: «Кўрдингизми, она бир пайтлар мендан қутулмоқчи бўлгансиз, бироқ бундай бўлмаган, ҳозир эса мен ҳаммамизни боқяпман», – деган экан.

    Мавзуга доир: Криштиану Роналду онасига Mercedes-Benz совға қилди

    Аслида Криштиану онасининг ҳаёт йўлини яхши биларди. Долореш болалигида ҳақиқий даҳшатни бошдан кечиради – 5 ёшлигида онасидан ажралади, отаси эса бошқа аёлга уйланиб, қизини болалар уйига топшириб юборади. У ерда қиз зўравонлик ва таҳқирларга дучор бўлади. Қизалоқни ўзига хос тарзда «қайта тарбиялаш» иш бермагач, болалар уйи Долорешни отасига қайтаради, аммо у қизига нисбатан ҳеч қандай илиқ ҳисларга эга эмасди, аксинча, қизнинг ҳар қандай айби учун калтаклаш ва жазолашда давом этарди.

    Долореш 13 ёшидан бошлаб деярли мустақил ҳаётга қадам қўяди. У ўзига бир бурда нон топиш мақсадида соатлаб сабзавот ва мевалар учун сават тўқирди. Бундай яшаш тарзи унинг ҳаётдан совишига ва изтиробларига сабаб бўлади. Шу боис Долореш ўз жонига қасд қилишга ҳам уринади, хайриятки, бунинг олди олинади.

    Долореш кейинчалик Диниш исмли йигитни учратади ва улар оила қуриб, фарзандли бўлади. Ҳамма нарса яхшилана бошлаганди. Бироқ армия барчасини ўзгартириб юборди.

    Диниш Авейру ҳаётининг сўнгги кунларигача ичкиликка қарши курашди. У 2005 йилда вафот этади, Роналду ўша пайтда «Манчестер Юнайтед»нинг ёш юлдузи бўлишга улгурганди. 20 ёшли Криштиануга отаси оламдан ўтгани ҳақидаги нохуш хабар 2006 йилги Жаҳон Чемпионати саралашидан ўрин олган Россия ва Португалия учрашуви олдидан етказилади. Роналду ўша ўйинга кўз ёшларини тиёлмай кирганди...

    Жаҳон футбол юлдузи отаси билан яқин муносабат ўрната олмаган бўлса ҳам, у ҳар доим отасини яхши кўрган. Роналду яхши пул ишлашни бошлагандан кейин отасининг соғлиғини тиклашга ҳаракат қилади, аммо жуда кеч эди – спиртли ичимликлар жигарни ишдан чиқарганди.

    Шундан бери Долореш Авейру Роналдунинг ҳаётидаги энг асосий инсонга айланади. Кимдир уни «онасининг ўғли» деса, яна кимдир бошқача атайди. Лекин португалиялик футболчи кўплаб тўсиқларга қарамай, ўзини ўзи шу даражага етказди, умидсизлик ҳамда дилгирликлардан қутулишга муваффақ бўлди ва дунё аҳолисининг аксариятига яхши маълум бўлган инсонга айланди. Асосийси, Роналду ҳеч қачон ота-онасига нисбатан гина сақламайди, уларни ёдга олган ҳар бир интервьюсида кибр ва димоғдорликдан йироқ, самимий инсон ҳамда меҳрибон ўғилга айланади. Шу билан бирга 35 ёшида унинг тўрт фарзанди бор.

    Мавзуга доир: Роналдунинг онаси шифохонага тушиб қолди. Аёл инсултга чалинган бўлиши мумкин

    Бошқа интервью ва мақолалар:

    • 38 йилдан бери давом этаётган кома. Франциялик собиқ футболчи ва унга содиқ қолаётган аёл ҳақида ҳикоя
    • Ким қаерга ўтади? Погба, Ндомбеле, Обамеянг ва бошқа юлдузлар учун танлов имконияти
    • «Агар онам бўлмаганида футболни аниқ ташлаб кетардим». Анхель ди Мариянинг таъсирли ҳикояси
    • Фалкаодан Шевченкогача. Англияда порлай олмаган юлдузлар (фото)
    • Лаутаро ёки Неймар? «Барселона»га ким кўпроқ зарур?
    • Роналду Ўзбекистон MMA ассоциацияси либосида кўриниш берди. Бунинг учун пул тўландими ёки Ҳабиб Нурмагомедов ёрдам бердими?
    • «Сантьяго Бернабеу»даги кечиккан дебют, «Барселона»дан кетиши ва орзулари ҳақида «япон Мессиси» билан интервью

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    19.05.2020, 21:16   Изоҳ (0)   36446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким қаерга ўтади? Погба, Ндомбеле, Обамеянг ва бошқа юлдузлар учун танлов имконияти

    19.05.2020, 20:34

    Паоло Мальдини «Реал»да иш бошлаши мумкин

    19.05.2020, 19:02

    Ҳабиб Нурмагомедов MMA рейтингида етакчиликни сақлаб қолди

    19.05.2020, 18:04

    «Сантьяго Бернабеу»даги кечиккан дебют, «Барселона»дан кетиши ва орзулари ҳақида «япон Мессиси» билан интервью

    19.05.2020, 16:58

    Италияда спорт тадбирлари 14 июнга қадар тақиқланди

    19.05.2020, 16:13

    Алекс Сонг «Барселона»га ўтгани ҳақида: «У ерга ўтишимдан олдин миллионерга айланишимни билар эдим»

    19.05.2020, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 18 май, 18:51

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.